Роналду "Ал Насср"дан кетганидан кейин "Спортинг"га қайтиши мумкин
27 may 2025 12:29
News
Роналду "Ал Насср"дан кетганидан кейин "Спортинг"га қайтиши мумкин
Испан ОАВнинг хабар беришича, футбол тарихидаги энг яхши тўпурар Криштиану Роналду яқин орада клубини ўзгартиради.
Қайд этилишича, Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Ҳозир португалиялик футболчи ўз атрофидагилар билан профессионал фаолиятини бошлаган Лиссабоннинг "Спортинг" клубига қайтиш имкониятини жиддий ўйлаб кўрмоқда.
Қизиғи шундаки, "Спортинг"да ёзда ҳужумчи ўрни бўшайди – юлдуз ҳужумчи Виктор Гёкереш жамоани тарк этиши мумкин. Шундай экан, Роналду швециялик ҳужумчининг ўрнини эгаллайди.
Криштиану Роналду "Спортинг" академиясининг тарбияланувчиси бўлиб, у ердан 2003 йилда "Манчестер Юнайтед"га ўтган.
Link :
Source : koha.net
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments