Latest news

18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  11 18:37Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  13 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  23 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  11 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4

Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади News

Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Хоразм" – "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

"Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1

03.10.2025

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Самандаров, Амал Султонов

Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев

Назоратчи: Тимур Галеев

VAR: Равшан Абдувоҳидов

AVAR: Александр Буров

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: 0:1 – 23, Аббос Ғуломов (пенальти), 1:1 – 71, Мурод Бобожонов

"Хоразм": 39.Артём Потапов, 88.Аброр Хўсинов (10.Мурод Бобожонов, 56), 15.Владимир Бубаня, 6.Аббос Отахонов, 2.Диёр Ортиқбоев, 8.Ҳазрат Турсунқулов, 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (7.Темур Исмоилов, 75), 18.Искандар Шайқулов, 94.Рустам Абдуҳамидов (27.Ихтиёр Тошпўлатов, 78), 22.Асадбек Саитхонов (9.Жасур Азимов, 56), 99.Шаҳрам Самиев

Захира: 13.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшан Султонов, 20.Данила Ежов, 77.Суннатулла Абдуллажонов, 79.Азиз Аҳроров

"Навбаҳор": 1.Умид Эргашев, 12.Саидазамат Мирсаидов, 32.Муҳаммадбобур Мўйдинов (36.Гильерме Гедеш, 46), 24.Достон Абдулхаев, 99.Игорь Габриэль, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Руслан Жиянов, 70.Аббос Ғуломов, 13.Бенжамин Теиди, 22.Асадбек Жўрабоев (11.Муҳаммадали Ғиёсов, 58), 29.Педро Аугусто (8.Шоҳмалик Комилов, 86)

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 71.Наврўзбек Иминжонов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 55.Комилжон Тожиддинов, 6.Шерзод Ғуломжонов, 5.Жулио Сезар

Огоҳлантиришлар: Аброр Хўсинов (21), Умид Эргашев (87), Аббос Отахонов (90), Жамшид Болтабоев (90+6)

Четлатиш: Диёр Ортиқбоев (60)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+7. Бобожоновнинг зарбаси ноаниқ.

90+6. Жамшид Болтабоев огоҳлантирилди.

90+4. Самиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90. Аббос Отахонов огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди.

87. Умид Эргашевга сариқ карточка кўрсатилди.

86. "Навбаҳор"да ўзгариш.

81. Жасур Азимовнинг зарбаси ноаниқ.

78. "Хоразм"да ўзгариш.

76. Аугусто бош билан йўллаган зарба дарвоза устунидан қайтди.

75. "Хоразм"да ўзгариш.

74. Меҳмонлар зарбасига Бубаня тўғаноқ бўлди.

71. ГОЛ! Бобожонов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди! Эргашев тўп йўналишини топди, аммо қайтара олмади. 

70. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди.

69. Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиқадиган бўлди.

66. Абдуҳамидов рақиб жарима майдонида дарвозабон билан тўқнашувда йиқилди, ҳакам бурчак зарбасига ишора қилди.

66. Эргашев рақиб футболчиларининг кетма-кет иккита хавфли зарбасини қайтарди.

60. Ортиқбоевга қўполлик учун қизил карточка кўрсатилди. Ҳакам ВАР орқали эҳтимолий четлатишни муҳокама қилмоқда.

58. "Навбаҳор"да ўзгариш.

56. "Хоразм"да икки ўзгариш.

52. Меҳмонлар томонидан йўлланган зарбани Потапов эгаллади.

49. Икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор"да ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+6. Мирсаидов тепган тўпни Потапов эгаллади.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

43. Эргашев тўпни қайтариш чоғида шикастланди.

41. Мезбонларнинг чап қанотдан узатмасини Эргашев эгаллади.

37. Жияновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

35. Жияновга нисбатан фол ишлатди.

31. Ортиқбоевнинг зарбаси анча ноаниқ.

29. Теидининг зарбаси ноаниқ.

23. ГОЛ! Ғуломов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди! Потапов тўп йўналишини топди, аммо қайтара олмади.

21. Аброр Хўсинов рақибининг юзига зарба йўллагани учун огоҳлантирилди ва "Хоразм" дарвозаси томон пенальти белгиланди.

18. Абдуҳамидовнинг бурчак узатмасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

14. "Хоразм" жарима майдонида тўп Отахоновнинг қўлига текка бўлиши мумкин, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

9. Саитхонов рақиб жарима майдонига кириб борди, Болтабоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8. Мезбонлар томонидан йўлланаган зарбани Игорь Габриэль дарвозасига киришига йўл қўймади.

5. Абдуҳамидов ҳужумда фол ишлатди.

1. Мезбонлар илк дақиқадаёқ зарба йўллади ва бурчак зарбаси ишлади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Хоразм" оқ, "Навбаҳор" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: -1   

Comments

+5   
03 oct 18:58:35
Рахматилло Исманов
Тан олиш керак Хоразим бир киши кам булиб хам гол уриб галабага уйнади. Агарда Камчилик булиб колмаганда Хоразимда имконият янаям куп эди!
+2   
03 oct 18:32:38
quest
судья гап йук, савияяяя.........
+1   
03 oct 19:04:54
Ishqiboz Muhlis
Қўшнилар устидан кула беришди. Кула беришди. Ўзганинг устидан кулмагин зинҳор сенинг ҳам устингдан кулгувчилар бор. Эссиз Навбахор қандай зўр команда. Андаккина кўз тегди. Яхшиям Хоразм бир ўйинчи кам ўйнади. Ютказмаса эди деб ваҳимага ўтирдим.
   
03 oct 19:07:57
barselona7
Хоразмга очко керак ҳаммага берган Навбаҳор Хоразмга ҳам беради очкони. Чемпионатимиз ўзининг "қизғин" палласига кирди. Буёғига исталган шаклдаги циркларга гувоҳ бўлишимиз мумкин.
   
03 oct 19:01:28
NavBars
BUGUNGI O'YIN UCHUN MAKTAB BAHOSIDA
"2" SENGA NAVBAHOR!!!
SHUNAQA LATTA O'YINING BO'LSA ISTALGAN JAMOANI O'YINI OCHILIB KETAVERADI.
XORAZM ZO'R O'YNADI, OFARIN!!! MUXLISLAR UCHUN O'YNADI RESPECT!!!
BIZNI NAVBAHOR ESA ....
   
03 oct 18:51:11
salom salom
Reply to comment by Бахром Махмудов93
Нима килди
KIM
   
03 oct 18:51:01
Sardorbek..
Oyoqni usti qismini bosib olganiga qizil berilyapti bunaqa qo'pollik uchun maksimal sariq beriladi ayrim xolatlarda xatto kartochka xam berilmedi xayron qolganim shu tantashevni nega xaligacha xalqaro o'yinlarga jalb qilisharkina
   
03 oct 17:34:11
Бахром Махмудов93
Reply to comment by salom salom
BUZIB BO'LDI
Нима килди
   
03 oct 16:28:00
Уз.
Чиройли уйин ва галаба козониш насиб килсин
   
03 oct 16:13:12
Rasul Xasanov
Бу Илгиз деганлари яна уйинни бузса керак нейтрал мухлис
-1   
03 oct 17:26:40
salom salom
Reply to comment by Rasul Xasanov
Бу Илгиз деганлари яна уйинни бузса керак нейтрал мухлис
BUZIB BO'LDI
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика