Latest news

13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  1 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  1 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  3 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  10 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  5 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  3 10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  3 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  1 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  4 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  2 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  9 08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0

Суперлига. "Турон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни кичик ҳисобда мағлуб этди News

Суперлига. "Турон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

23-тур

Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 18:15

ТУРОН – СЎҒДИЁНА 1:0

Голлар: Хуршидбек Мухторов 58'

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Жалолиддин Ҳуснитдинов

VAR ҳаками: Акмал Раҳимов

AVAR: Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Турон": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 14.Хуршидбек Мухторов, 15.Азиз Холмуродов (30.Миразиз Маҳамадалиев 72'), 18.Абдуғани Камолов, 21.Аъзамжон Алиев, 44.Абубакир Ашуров, 45.Асадбек Саитхонов (7.Шоҳмалик Комилов 79'), 55.Аслбек Айсаров (9.Рустам Азимов 46'), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (17.Нодирбек Мукаров 46' (19.Равшан Хайруллаев 89')).

Захира: 99.Ҳумоюншох Сайётов, 5.Марлен Чобанов, 36.Нодирбек Абдураззоқов, 88.Сардор Садуллаев. 

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов (80.Самандар Синдаров 74'), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Люпчо Дориев, 15.Тарик Исич, 18.Миржалол Абдумуталов (3.Абдуллоҳ Омоналиев 83'), 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Станислав Андреев (11.Жасур Ҳасанов 74'), 90.Улуғбек Кенжаев (88.Самандаржон Мавлонқулов 64').

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 12.Хислат Халилов, 20.Амирбек Файзиев, 21.Шоҳруххон Мухсинов, 85.Отабек Аҳадов.

Огоҳлантиришлар: Станислав Андреев 21', Азиз Холмуродов 36', Жавоҳир Қаҳрамонов 42', Милан Митрович 56', Равшан Хайруллаев 90+1', Раҳимжон Давронов 90+4'


90+7. Ўйин якунланди!

90+6. Жасур Ҳасановнинг зарбаси ҳам ноаниқ бўлди.

90+3. Шоаҳмедовнинг зарбасига ноаниқ бўлди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Тарик Исич дарвозага 2 метро масофадан зарба берди, аммо тўп осмон-у, фалакка кетди.

89. Яна бир зарба ва Давроновдан яна бир сейв!

88. Люпчо Дориевнинг кучли зарбасини Давронов қайтариб юборди.

86. Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.

82. Санжар Шоаҳмедовнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

80. Рустам Азимовнинг зарбаси рекошетга учраб, дарвоза томон бормади.

70. Азиз Холмуродовга нисбатан дарвозага яқин ҳудудда қўполлик ишлатилди, мезбонлар жарима зарбасига эга бўлишди.

67. Алишер Салимовнинг тўп узатмасини дарвозага жойлаб қўядиган шериги топилмади. 

63. Рустамхон Азимовнинг зарбаси аниқ бўлмади.

61. Гол ўтказиб юборгач меҳмонлар янада фаоллашди. 

58. Хуршидбек Мухторов пенальтидан аниқ фойдаланди ва гол урди!

56. Пенальти! Азиз Холмуродов рақиб жарима майдончаси ичида Митровичдан тўпни олиб қўйди ва дарвозага зарба бермоқчи бўлганда Милан ҳужумчини йиқитди. Ҳакам дарвозабонга сариқ карточка кўрсатди, жиззахликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди.

53. Жасурбек Ёқубовнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

50. Ўйиннинг иккинчи қисмини мезбонлар анча фаоллик билан бошлашди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+3. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. "Турон" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, Давронов фаоллик билан тўпни қайтарди.

37. Ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумларга ўтиб турибди, бироқ натижа бўлмаяпти.

31. Дориев ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллай олмади. 

26. Люпчо Дориев ҳисобни очишга яқин келди, Давронов тўпни қийинчилик билан қайтариб юборди.

9. Азиз Холмуродов бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ бўлди зарба.

7. Аъзамжон Алиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Митрович қайтариб юборди.

6. "Турон" жарима зарбасини амалга оширди, меҳмонлар ҳимоячиси фаол ҳаракат қилиб, тўпни чиқариб юборди.

4. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтариб юборди.

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 18:15 да бошланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика