Latest news

08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  0 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  4 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  6 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  15 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3

Суперлига. Тур голи - Шаҳзод Убайдуллаев News

Суперлига. Тур голи - Шаҳзод Убайдуллаев

Узоқ танаффусдан кейин қайта бошланган Coca Cola Суперлигада 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб бораяпмиз.

Видео «Тезкор студия»: Кун ўйинлари таҳлили, тур сенсацияси ҳамда ўзбек футболидаги муаммоли тенденция ҳақида Беғамов ва Кошелев фикрлари


Ортда қолган 4-турнинг энг чиройли голи деб "Металлург" аъзоси Шаҳзод Убайдуллаевнинг қайчи услубидаги зарбасини топдик. Бекободликлар Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлишди ва кутилмаганда сафардан йирик ғалаба билан қайтишди. Убайдуллаев ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 57-дақиқада Зоҳид Абдуллаевнинг ўрнига майдонга тушди. Орадан 9 дақиқа ўтиб шедевр муаллифига айланди. Дониёр Нарзуллаевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Шаҳзод қайси услубида Игнатий Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди.

Шу тариқа, Шаҳзод Убайдуллаев 4-турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди. Эслатиб ўтамиз, у ортда қолган 4 турнинг барчасида майдонга тушган ва битта гол уриб, битта голли пас берган.




P.S. Убайдуллаев учун қайчи услубида гол уриш бегона эмас. Ёдингизда бўлса у ўтган мавсум "Андижон" таркибида "Динамо"га қарши баҳсда ҳам шундай услубда гол урганди.

Суперлига. Тур дарвозабони - Александр Лобанов

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика