Latest news

01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  2 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  57 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  56 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5

Суперлига. Сўнгги тур олдидан сўнгги превью News

Суперлига. Сўнгги тур олдидан сўнгги превью

Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлардан сўнг навбатдаги Суперлигага якун ясалади.

Совриндорлар маълум: "Пахтакор" - чемпион, "Насаф" - кумуш ва АГМК - бронза медаллар соҳиби. Лекин битта савол қоляпти: Суперлигадан ким тушиб кетади? Даъвогарлар эса учта: "Бухоро", "Андижон" ва "Сурхон". 

Учала жамоа ҳам мавсумни яхши ўтказа олмади. Ҳар учта жамоада йил бўйи паст-баландликлар кўп бор кузатилди. Бугун мана шу клублардан бири тўғридан тўғри Суперлигани тарк этади. Яна бир жамоа ўтиш турнирида ўйнайди. Қуйида бугунги жуфтликлар ҳақида баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.


ПАХТАКОР – АНДИЖОН

- "Пахтакор" чемпионликни ҳал қилиб бўлди. "Андижон"нинг вазифаси эса оғир. Чунки бу жамоа Суперлигадан тушиб кетиш хавфида турибди.

- Иккинчи давра бошланганидан бери "Пахтакор" уй учрашувларининг барчасини ғалаба билан якунлади: уч ўйин, уч ғалаба. 

- "Андижон" аввалги икки турда мағлуб бўлди. Умуман олганда андижонликлар иккинчи даврада фақат икки бор ғалаба қозонган.


АГМК – БУХОРО

- АГМК ўз тарихида илк бор бронза медалларга эга чиқди ва бу билан клуб аъзоларини, жамоа мухлисларини табриклаб қоламиз. 

- Сўнгги ўринда бораётган "Бухоро"ни бугун фақат ғалабагина қониқтиради, аммо бу осон бўлмайди.

- Кетма-кет тўртта мағлубият қайд этган АГМК ҳар тугул ўтган икки турда тўрт очколи бўлди. 

- "Бухоро" иккинчи даврада ҳали ютмади. Жамоанинг ягона ғалабаси биринчи даврада "Сурхон" устидан қўлга киритилган.


СУРХОН – СЎҒДИЁНА

- "Сурхон" ҳам хавфли зонада турибди, лекин бу жамоанинг имконияти "Андижон" ва "Бухоро"га нисбатан бирмунча яхшироқ. 

- Термизликлар охирги уч турдан бери ғалаба қозона олишмаяпти: бир дуранг, икки мағлубият. 

- "Сўғдиёна" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этганидан сўнг охирги турда мағлубият ва дуранг қайд этди.


ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР

- "Қизилқум" биринчи даврада икки бор зафар қучганди, иккинчи даврада таркибини кучайтириб 3та беллашувда ғолиб чиқди. 

- Навоийликлар охирги уч турдан бери мағлубиятга учрашмаяпти: икки дуранг ва бир ғалаба. 

- "Бунёдкор" иккинчи даврани ҳам биринчисидаги каби ўтказди. Абрамов шогирдлари охирги 3 ўйиндан иккитасини ғалаба билан тугатишди.


ҚЎҚОН-1912 – НАВБАҲОР

- Қаторасига учта мағлубиятдан сўнг ўтган турда уч очколи бўлган "Қўқон-1912" бугун ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. 

- "Навбаҳор" ўтган икки турда ғалаба қозона олмади. Жамоа бир мағлубият ва бир дуранг қайд этди. Бунгача наманганликлар кетма-кет учта беллашувда зафар қучишганди.


МАШЪАЛ – МЕТАЛЛУРГ

- Охирги турларга келиб "Машъал" уйғонди. Муборакликлар иккинчи даврада қаторасига 7 бор мағлуб бўлиб, охирги икки турда ғалаба қозонишди. 

- "Шундай бўлдики, "Металлург" кетма-кет 9та баҳсда ғалаба қозона олмади. Бу жамоанинг сафарда охирги ғалабаси иккинчи давра бошида "Қўқон-1912" билан ўйинда рўй берганди.


НАСАФ – ЛОКОМОТИВ

- Кумуш медалларга эга чиққан "Насаф" бугунги баҳсни ортиқча босимсиз ўтказади. Ўтган икки турни ғалаба билан якунлаган қаршиликлар мавсумнинг сўнгги ўйинида ҳам ўз мухлисларини хушнуд этишга ҳаракат қилиб кўришади. 

- "Локомотив" иккинчи даврада анча ўзгарди ва 6та баҳсда зафар қучди. Жамоа биринчи даврада 9 бор мағлуб бўлганди, иккинчи даврада фақат иккита беллашувда имкониятни бой берди. 

- Бугун "Локомотив" биринчи даврада "Насаф"дан учралган 0:4 ҳисобидаги мағлубият аламини олишга уриниб кўради.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика