U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта
26 apr 17:07
News
U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта
Ўзаро ўйинлар
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши Осиё кубоги доирасида бор йўғи уч маротаба тўқнаш келган. Дастлабки учрашув 2014 йил Ўмон мамлакатида ўтказилган дастлабки Осиё чемпионати доирасидаи бўлиб ўтган эди. "D" гуруҳида Ироқ, Хитой ва Саудия Арабистони каби терма жамоалар билан бир гуруҳдан ўрин олган жамоамиз, мусобақанинг гуруҳ босқичидан кейин Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлишади. Дастлабки турларда Хитой ва Ироқ терма жамоаларига қарши ўйин ўтказган ёшларимиз, сўнги турда саудиялик тенгдошларига қарши майдонга чиқишади. Курашларга бой кечган учрашув тақдирини 60-дақиқада урилган Закария Самининг голи ҳал этади. Ўзбекистон 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради ва мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлади.
U23 Осиё чемпионати-2014, 3-тур
Саудия Арабистони — Ўзбекистон 1:0
Гол: Закария Сами (60)
Ўзбекистон: 1.Акмал Турсунбоев, 2.Егорь Кримец, 4.Дилшод Жўраев (22.Абдулазиз Юсупов, 84), 6.Аббос Махсталиев, 7.Владимир Козак, 9.Сардор Мирзаев, 10.Жамшид Искандеров, 13.Даврон Ҳошимов, 17.Игорь Сергеев, 18.Максимилиан Фомин, 23.Сардор Рашидов (11.Темирхўжа Абдухолиқов, 59).
Ўша вақтдаги олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Шуҳрат Мақсудовнинг учрашувдан кейинги фикрлари:
Шуҳрат Мақсудов: "Битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Бизга эса, кейинги босқичга чиқиш учун битта гол етмади. Аламли мағлубият бўлди. Бироқ йигитларимиз бор кучлари билан ҳаракат қилишди, уларга раҳмат айтаман. Вазифамиз – ҳимояда бехато ўйнаб, вазиятлардан фойдаланиш эди. Омадимиз келмади. Мусобақага тайёргарлигимиз қисқа бўлди, жисмонан жуда тайёр эмасмиз. Лекин йигитлар бор кучлари билан ўйнашди. Мусобақада футболчиларимиз жуда катта иштиёқ билан тўп суришди, бу мени жуда хурсанд қилди. Терма жамоамизнинг ярми 1993 йилдан кейин туғилган футболчилардан иборат. Улар учун яхши тажриба бўлди"
U23 Осиё чемпионатлари тарихидаги Саудияга қарши иккинчи тўқнашувимиз 2020 йилга тўғри келган. Таиланд майдонларида ўтказилган мусобақада терма жамоамиз Токио-2020 олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишни мақсад қилганди. Эрон, Хитой ва Жанубий Корея каби терма жамоалар билан бир гуруҳдан ўрин олган эди терма жамоамиз. Любинко Друлович шогирдлари гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинида Эронга қарши 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганди. Иккинчи турда эса Ислом Қобилов ва Нурилло Тўхтасиновнинг голлар эвазига Хитойни 2:0 ҳисобида таслим этгандик. Учинчи баҳсда Жанубий Кореяга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлгандик ва 4 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб чорак финалга йўл олгандик. Чорак финал баҳсида эса бизни Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси кутиб турганди. Учрашувда рақибларимиз биринчи бўлиб ҳисобни очишларига қарамай, якунда терма жамоамиз 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган ва ярим финал йўлланмасини ҳал этганди. Ярим финалдаги рақибимиз эса яна ўша Саудия Арабистони бўлган. Бутун ўйин давомида тўпга эгалик қилган учрашувнинг асосий вақти тугаб бораётган бир паллада, саудиялик ярим ҳимоячини Ал-Омранннинг узоқ масофадан берган зарбаси рикошет орқали дарвозамиздан жой олади ва Ўзбекистон терма жамоаси 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
U-23 Осиё чемпионати, Ярим финал
Саудия Арабистони - Ўзбекистон 1:0
Гол: Носир Салмон Ал Омран (87)
Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.
Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.
Любинко Друловичнинг учрашувдан кейини фикрлари:
“Жуда қийин ўйин бўлди. Дам олиш учун кам кун бўлгани барибир ўз сўзини айтди. Лекин бугун ёмон ўйнамадик. Кўпроқ имконитяларга эга бўлдик. Биргина Бобир Абдухолиқовда 3 та яхши вазият бўлди. Афсуски, фойдалана олмадик. Ўйин охири рақиб учун омадли ўтди. Саудияликларни ғалаба билан табриклайман. Энди келгуси ўйинларга яхши тайёрланишга ҳаракат қиламан. Бунга изоҳ бериш қийин. Бугунги ўйиндагидек биргина хато вазиятни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Футбол шуниси билан ҳам бошқа спортлардан фарқ қилади. Бугунги ўйин ўтиб бўлди. Энди буни унутган ҳолда бор эътиборимизни кейинги баҳсга қаратамиз. Аввало, натижага эришиш учун ўзимизни ишонтира олишимиз керак. Энди кейинги ўйинга боримизни бериб тайёрланамиз. Ҳозир йигитларни ҳам руҳий жиҳатдан тайёрлаш керак. Олимпиадага йўлланма қўлга киритиш Ўзбекистон учун қандай муҳим аҳамият касб этишини тушиниб турибмиз. Насиб қилса, келаси учрашувда бу ишончни оқлаймиз.
Олимпиячиларимизнинг Саудиялик рақиблари билан Осиё кубоги доирасидаги сўнги учрашуви икки йил аввал Ўзбекистонда ўтказилган Осиё кубогида бўлиб ўтди. "А" гуруҳида Эрон, Қатар, Туркманистон терма жамоалари билан баҳслашган терма жамоамиз якунда 7 очко тўплаб гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олганди. Чорак финалдаги дастлабки рақиб Ироқ терма жамоасига қарши кечган учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилган ва терма жамоамиз пенальтилар сериясида ғалаба қозонишган эди. Мухлисларсиз ўтказилган ярим финалда эса Японияни 2:0 ҳисобида таслим эткан Кападзе шогирдлари финал баҳсида Саудия билан тўқнаш келишганди. Финалда эса терма жамоамиз Саудияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишганди.
Ўзбекистон - Саудия Арабистони 0:2
18:00. "Бунёдкор" стадиони
Гол: Ҳамид ал-Гамди, 50 (0:1), Ферас ал-Байкан, 74 (0:2)
Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 3. Достонбек Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 10. Жасур Жалолиддинов (с), 17. Диёр Холматов, 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 23. Абдурауф Бўриев.
Захирадагилар: 21. Ҳамидилло Абдунабиев, 4. Абубакрризо Турдиалиев, 6. Жалолиддин Содиқов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 13. Элдорбек Бегимов, 14. Аббосбек Файзуллаев, 15. Одил Абдумажидов, 16. Шахзод Тоиров, 20. Русланбек Жиянов, 22. Алишер Одилов.
Тимур Кападзенинг учрашувдан кейинги фикрлари:
- Бугун ғалаба қозониб, бутун халқимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Бироқ бу ишни уддалай олмадик. Бунинг учун узр сўрайман. Насиб эмас экан. Барча мухлисларимизга раҳмат айтамиз. Кейинги турнирларда яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Бугун ўйин қийин бўлди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Болаларга раҳмат айтаман. Бу бизга катта мактаб бўлди, бу мағлубиятдан кейин янада кучлироқ бўламиз деб умид қиламан. Бу турнирда ҳамма жамоада чарчоқ бор, айниқса, финалчиларда. Чунки узоқ йўл босиб ўтилади. Бугун болалар борини бериб ҳаракат қилишди. Бизнинг бу жамоани ташкил қилганимиздан асосий мақсад – Олимпиада. Биз бу турнирда ёшроқ футболчилар билан иштирок этган бўлсак ҳам, яхши натижа қайд эта олдик деб ўйлайман. Бу турнир футболчиларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан кўриб олдик. Болалар зўр ўйнади, мен улар билан фахрланаман. Бир ўйинда қайсидир футболчи яхшироқ ўйнади, қайсидирида эса бошқаси. Айтишим керак, ҳали янада ўсишимиз керак. Футбол шундай нарса – узоқ дам ололмайсиз. Ўйин тугагандан кейин у тарихга киради. Сиз кейинги ўйинга тайёргарлик кўришингиз керак. Тўғри, футболчиларимда руҳий ва жисмоний томонлама бироз толиқиш бор. Лекин ҳаёт давом этади.
Саудия Арабистони ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги сўнги тўқнашув эса ўтган йили Хитойнинг Ҳанчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида бўлиб ўтди. Гуруҳ босқичида Афғонистон,Гонконг ва Сурия терма жамоаларини мағлуб этган терма жамоамиз 1/8 финалда Индонезияни 2:0 ҳисобида таслим этади. Чорак финалдаги рақиб эса Саудия Арабистони. Муросасиз кечган баҳсда ҳамюрталиримиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади ва эски тўқнашувлардаги мағлубиятлар учун реванш олишади.
Осиё ўйинлари. 1/4 финал
Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:1
Гол: Саидазамат Мирсаидов (Жасур Жалолиддинов) 24, Алишер Одилов (Владимир Назаров) 43, Муҳаммад Марран 65, 2:1
Ўзбекистон - 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов (Русланбек Жиянов, 78), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Беҳзод Шамсиев (Маҳмуджон Маҳамаджонов, 67), 10.Жасурбек Жалолиддинов (Отабек Жўрақўзиев, 87), 14.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 16.Асадбек Раҳимжонов, 17.Абдурауф Бўриев, 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (Шерзод Эсанов, 87), 22.Алишер Одилов.
Захирадагилар: Ҳамидилло Абдунабиев, Отабек Боймуродов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Элдорбек Бегимов.
P.S Тошкентда бўлиб ўтган U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи 1-турида ҳам Ўзбекистон ва Саудия Арабистони олимпия терма жамоалари учрашишган, аммо ўйинлар вакилларимиз учун ўртоқлик вазифасини ўтаб берган, холос
U-23 Осиё чемпионати саралаши, 1-тур
Саудия Арабистони - Ўзбекистон 2:2
Гол: 40 - Ҳамед Абдуллоҳ Ал Гамди (1:0), 45 - Отабек Жўрақўзиев (1:1), 47 - Абдулмуҳсин Ал Қаҳтани (2:1), 79 - Жасур Жалолиддинов (2:2)
Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Абубакр Ризо Турдалиев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Хожимат Эркинов, 10.Жасур Жалолиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 17.Диёр Холматов, 19.Ҳамидхон Рустамхонов, 20.Диёрбек Раҳимқулов, 22.Алишер Одилов.
Захира: 1.Шукрон Юлдашев, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Аслиддин Тоштемиров, 6.Темур Мамасидиқов, 8.Даврон Анваров, 9.Улуғбек Ҳошимов, 13.Элдор Бегимов, 14.Бектемир Абдуманнонов, 16.Аббос Файзуллаев, 18.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 23.Абдурауф Бўриев.
Осиё кубогида иштироклар
U-23 Осиё кубоги ташкил этилгандан буён терма жамоамиз барча мусобақаларда иштирок этган:
2014 йил: Гуруҳ босқичи
2016 йил: Гуруҳ босқичи
2018 йил: Чемпион
2020 йил: 4-ўрин
2022 йил: 2-ўрин
2024 йил: ???
Саудия Арабистони:
2014 йил: 2-ўрин
2016 йил: Гуруҳ босқичи
2018 йил: Гуруҳ босқичи
2020 йил: 2-ўрин
2022 йил: Чемпион
2024 йил: ???
Саралаш босқичи
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё кубоги саралашини Тошкентда ўтказди. "Е" гуруҳида Эрон, Афғонистон ва Гонконг терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган вакилларимиз барча ўйинларда ғалаба қозонишди ва гуруҳда биринчи ўрин билан Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишди.
Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси эса саралаш босқичида Камбоджа, Ливан ва Монголия терма жамоаларини мағлуб этиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритганди.
Тахминий таркиб
Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов
Ҳимоячилар: Саидазамат Мирсаидов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Абдуқодир Ҳусанов, Иброҳимҳалил Йўлдошев
Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев, Жасур Жалолиддинов, Диёр Холматов
Ҳужумчилар: Русланбек Жиянов, Ҳусайн Норчаев, Аббосбек Файзуллаев.
Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 19:00 да старт олади.
U-23 Осиё кубоги
Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26 апрель 2024 йил. Доҳа, "Халифа" стадиони. 19:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам: Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали (Иордания)
Қанот ҳаками 1: Аҳмад Мансур Самара Муҳсин (Иордания)
Қанот ҳаками 2: Ёсир Сабеил Аҳмад Ал Муршиди (БАА)
Захира ҳаками: Яҳё Али Муҳаммад Ал Мулла (БАА)
Бешинчи ҳакам: Файсал Эйд Ал Шаммари (Қатар)
ВАР: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)
АВАР: Шен Йинхао (Хитой)
Назоратчи: Ража Раҳам Рашид Алҳамаидаҳ (Ироқ).
Comments