Latest news

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон" устидан иродали ғалабага эришди, Норхоновдан дубль News

Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон" устидан иродали ғалабага эришди, Норхоновдан дубль

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


СЎҒДИЁНА – СУРХОН - 2:1
1 апрель 2021 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони.
Ҳакамлар
: Аскер Нажафалиев, Санжар Шоюспупов, Алишер Усмонов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Онгар Жалимов.

Гол: Ислом Тошпўлатов 45+2 пенальти, - 0:1. Шоҳруз Норхонов 59, - 1:1 (Арсланмират Аманов). Шоҳруз Норхонов 90+5, - 2:1 (Жавоҳир Қаҳрамонов).

Амалга оширилмаган пенальти: Ислом Тошпўлатов 88 (устун).

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов (20.Баҳодир Насимов, 46), 7.Арсланмират Аманов (19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 71), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 17.Шаҳбоз Жўрабеков, 28.Эргаш Исмоилов, 31.Луке Чермель.
Захира: 37.Алишер Пирматов, 4.Элёр Орипов, 9.Ойбек Нурматов, 63.Асилжон Бегимқулов, 93.Марко Колакович.

"Сурхон": 13.Акром Ходжаев, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Ислом Тошпўлатов (8.Жаҳонгир Аҳмадов, 90+3), 10.Муродбек Бобожонов (14.Жасур Холтўраев, 68), 11.Зоҳир Пиримов, 15.Владимир Бубанья, 18.Элдор Бойматов (60.Ўрал Чориев, 39), 20.Ҳусниддин Ғофуров, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.
Захира: 12.Рустам Нартаджиев, 9.Низомжон Норов, 38.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 70.Иброҳим Йўлдошев.

Огохлантириш: Искандар Шойқулов 11, Шоҳруз Норхонов 17, Шаҳбоз Жўрабеков 45+1.


ЯНГИЛАШ



90+6. Ўйин якунланди! "Сўғдиёна" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

90+5. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ШОҲРУЗ НОРХОНОВ! 2:1. Қаҳрамоновнинг жарима тўпидан узатган тўпини Норхонов дарвозага йўллади! 



90+3. Ўзгариш. "Сурхон". Ислом Тошпўлатов ўрнига Жаҳонгир Аҳмадов

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

88. ЗАРБАААААААААААА! Ислом Тошпўлатовнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди, гол йўқ!



86. ПЕНАЛЬТИ! "Сўғдиёна" дарвозаси томон! Сардор Қулматов Зоҳир Пиримовни йиқитгани учун

81. УХХХ! Жасур Ҳасановнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Жавоҳир Қаҳрамонов яқин масофадан аниқ зарба бера олмади!

80. ЗАРБАА! Ҳасанов узатган тўпни Жўрабеков боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

79. "Сўғдиёна" ҳисобни тенглаштиргач катта куч билан яна олдинга ўтмоқда ва гол уришга уринмоқда, "Сурхон" катта куч билан ҳимояланмоқда!

71. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Аманов ўрнига Қаҳрамонов тушди

68. Ўзгариш. "Сурхон". Мурод Бобожонов ўрнига Жасур Холтўраев майдонга тушди

65. Хавфли вазият! Баҳодир Насимов чалқанча зарба бермоқчи эди, ўхшамади!

59. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Шоҳруз Норхонов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ўнг қанотдан Аманов узатган тўпни Норхонов боши билан дарвозага йўллади. 




58. Хавфли вазият! Бубанья зарба беришга уринди, унга Лука Чермель халал берди

55. Хавфли вазият! Чап қанотдан Ҳасанов узатган тўпни Аманов боши билан шеригига узатди, Норхоновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Ходжаев қайтарди! 

50. Суперлига ўйинларидаги барча голларни телеграмдаги каналимиз орқали ТОМОША ҚИЛИШ мумкин 

46. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Искандар Шайкулов ўрнига Баҳодир Насимов тушди


45+3. Биринчи тайм якунланди

45+2. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Ислом Тошпўлатов пенальтидан гол урди - 0:1



45+1. ПЕНАЛЬТИ! "Сўғдиёна" дарвозаси томон! Шаҳбоз Жўрабеков ўз жарима майдони ичида қўли билан ўйнагани учун




45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

39. Ўзгариш. "Сурхон". Бойматов ўрнига Чориев тушди

37. "Сўғдиёна" вакиллари кетма кет бурчак тўпларини амалга оширишди, аммо гол йўқ

33. Мезбонлар катта ташаббусга эга бўлишмоқда

22. УХХХХХХХХХХХХХХХХ. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ. Мезбон жамоа футболчиларининг жаримадан йўллаган зарбасини "Сурхон" посбони Акром Хўжаев қайтарди. 

20. ЗАРБААААААААААА. Арсланмират Амоновнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

19. Ўйин темпи юқори эмас.  Кескин вазиятлар кам кузатилмоқда.

17. ОГОХЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Шоҳруз Норхоновга сариқ карточка кўрсатилди

11. ОГОХЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Искандар Шойқулов огохлантирилди.

6. ЗАРБААААААААААААААА.  Норхоновнинг зарбаси ўта кучли ва ноаниқ чиқди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика