Latest news

19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  5 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  2 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  8 18:30Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  9 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  17 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  5 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0

Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда" News

Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"

Бироздан сўнг Суперлиганинг 2025 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир олдидан "Бунёдкор", "Андижон" клублари собиқ директори, тажрибали мутахассис Улуғбек Мирзаев фикр ва таклифлари билан ўртоқлашди. 


"Ҳар йили қуръа ташлаш маросими бергер тизимида ўтказилади. Лекин футболи ривожланган мамлакатларда "Opta",  "SciSports" тизимлари йўлга қўйилган. Тақвим тузишда шулардан фойдаланилади. Биласизми, бугун футбол катта спорт даражасидан ҳам ошиб кетди.   Ҳозир маркетинг, бизнес, трансляциялари билан олдинга силжиди. Масалан мен Суперлига қуръасини автоматик тарзда тасодифий усул билан тақвим аниқланишига қаршиман. Буни ярим автоматик тарзда амалга оширса бўлади.  Яъни тақвимни тузиб туриб, айрим жойларини инсон фактори асосида ўзгартириш мумкин. Нима учун? Тасодифий танлаш усулида битта жамоа кетма-кет кучли рақиблар билан тушиб қолиши мумкин. "Хоразм",  "Машъал" каби жамоалар мавсумга қийналиброқ тайёргарлик кўраётган, таркиби оддийроқ жамоаларни мағлубиятга учраб қолиши уларнинг ҳомийлари, мухлисларини, футболчиларни совутиб қўяди. Масалан, АПЛда ярим автоматик тарзда ўзлари ўзгартириш киритишади. Битта жамоа қаттиқ зарба олиб қолмаслиги инобатга олинади. Россия, Франция, Италияда ўзлари тузиб чиқади. Қуръа ўтказмай клублар билан келишиб тақвимни тасдиқлашади. 


Яна шундай ҳолат борки,  "Пахтакор",  "Бунёдкор",  "Хоразм", "Машъал",  ОКМК клублари Тошкент ва Тошкент вилоятида ўйнашади. Уларнинг уй ўйинларини алоҳида кунларга қўйиш керак. Мухлисларда учрашувларни стадионда кузатиш имкони кўпроқ бўларди. Катта беллашувларни алоҳида кунларга ажратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланарди. Дейлик "Нефтчи"нинг ўйинларига Андижон, Фарғонадан кўп мухлислар келиши мумкин. 


Бизда Термиз иссиқ худуд. Бу билан "Сурхон" кўпроқ сафарда ўйнашини таъминлаш мумкин. Мисол учун ОЧЛда қатнашадиган "Андижон",  "Насаф"га енгилроқ рақибларни рўбарў қилиш мумкин. Яна ўтган йили футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўйинлари Андижонда ўтказилди. Бу жамоанинг уй ўйинларига тўғри келиб қолди. Тақвим тузишда мана шу каби омилларни ҳисобга олиш зарур",- дейди Улуғбек Мирзаев.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика