Суперлига. "Пахтакор" Қўқонда дуранг ўйнади
08 nov 18:00
News
Суперлига. "Пахтакор" Қўқонда дуранг ўйнади
"Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0
08 ноябрь 2025 йил. Қўқон, "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Асадбек Қосимжонов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR: Тўрабек Суюнов
AVAR: Максим Нехочин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава (21.Муҳриддин Пазилдинов, 82), 9.Жавоҳир Ҳусанов (17.Клейди Даци, 62), 19.Шаҳзод Акрамов (15.Зафар Ҳакимов, 66), 20.Иқболжон Маликжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Аброр Каримов, 44.Андро Гиоргадзе, 78.Абдуғафур Ҳайдаров (69.Егор Кондратюк, 82).
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 14.Жасур Холтўраев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 30.Иброҳимжон Мухторов, 33.Аюбхон Мухторов.
"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Зайд Таҳсин, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Иброҳим Ибрагимов 10.Азиз Турғунбоев, 15.Ҳожимат Эркинов (21.Башар Ресан, 46), 27.Сардор Собирхўжаев, 50.Фламарион, 77.Дилшод Саитов, 94.Брайан Риаскос (11.Игорь Сергеев, 46).
Захира: 19.Жонатан, 2.Беҳруз Асқаров, 17.Достонбек Ҳамдамов 18.Бобир Абдихолиқов, 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Огоҳлантиришлар: Ҳожимат Эркинов 43, Зафар Ҳакимов 72, Башар Ресан 75, Шота Гвазава 78, Егор Кондратюк 87.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+8. Пенальти йўқ! Ўйин тугади. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:0
90+6. УХХХ! "Пахтакор" ҳужумда, Кондратюк ўз жарима майдони ичида Зайд Таҳсинни йиқитди. VAR ишга тушди
90+6. ЗАРБА! Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Назаров тўпни ушлаб олди
90+3. Шифокорлар қўқонлик футболчиларга ёрдам кўрсатишди
90+2. УХХХ! Яна бир вазият, дарвозага кириб кетаётган тўпни Салимов боши билан қайтарди!
90+2. ЗАРБААА! Фламарионнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин Исақов суперсейв намойиш этди!
90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди
87. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Егор Кондратюк
84. ЗАРБААА! Достонбек Ҳамдамовнинг зарбасидан кейин Азизхон Исақовдан сейв!
82. Зарба! Алижоновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
82. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Ҳайдаров ва Гвазава ўрнига Кондратюк ва Пазилдинов тушди
80. ЗАРБААА! Абдуғафур Ҳайдаровда жуда қулай имконият бўлганди, аммо у тўпга ета олмади
78. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Шота Гвазава
75. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Башар Ресан
74. Қўқонликларда бурчак тўпи, Ҳасановнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимояга ёрдамга келган Сергеев қайтарди.
72. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Зафар Ҳакимов
66. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Акрамов ўрнига Ҳакимов тушди
62. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Ҳусанов ўрнига Даци тушди
61. Зарба! Сергеевнинг зарбаси ноаниқ кетди
59. УХХХ! Исақов тўпни қайтараётганда шериги Салимовга урилиб кетди. Шифокорлар иккала футболчига ёрдам беришди
56. ЗАРБАА! Алижоновнинг жарима майдончасига ерлатиб узатган тўпига Турғунбоев етиб олди ва ўнг оёқда ўткир бурчакдан зарба берди, бироз ноаниқ.
54. Хавфли вазият! Чап қанотдан Акрамов узатган тўпни Ҳайдаров боши билан дарвозага йўллашга уринди, зарба кучсиз чиқди
51. ЗАРБАА! Турғунбоев берган зарбадан сўнг тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
46. Иккинчи тайм бошланди.
46. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Эркинов ва Риаскос ўрнига Ресан ва Сергеев тушди

45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0
45+2. ЗАРБАА! Жавоҳир Ҳусановдан ажойиб ҳаракат ва кучли зарба, у Ҳамралиев ва Саитовни алдаб зарба берганди,
45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди
44. Зарба! Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
43. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Ҳожимат Эркинов
41. Ҳасанов майдонга қайтди
39. УХХХ! Ҳасанов ва Фламарион тўқнашиб кетишди. Қўқонлик футболчига ёрдам кўрсатилмоқда
30. Қўқонликлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олишмади.
26. Зарба! Ҳусановнинг тўп узатишидан кейин Гиоргадзе боши билан зарба берди, ноаниқ
24. "Пахтакор" кўпроқ ҳужум қилмоқда, аммо қўқонликлар ҳимояда яхши ўйнашмоқда
18. Хавфли вазият! Риаскоснинг тўп узатишидан кейин Эркинов зарба берди, тўп Гиоргадзенинг қўлига тегиб қайтди. Лекин қўл танага ёпишиб тургани боис ҳакамлар бу вазиятда пенальти йўқ дейишди.
15. ЗАРБААААА! Муҳаммаданас Ҳасанов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, Назров қийинчилик билан тўпни қайтаришга эришди!
10. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда
3. ЗАРБАА! Ҳожимат Эркиновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Исақов қайтарди, қайтган тўпни Риаскос дарвозага йўллади, яна Исақов сейв қилди!
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Баҳс собиқ футболчи ва мураббий Тўлаган Исоқов хотираси учун 1 дақиқалик сукут билан бошланмоқда.
- "Пахтакор"да ўйин бошланиши арафасида ўзгариш бўлди. Чигилёзди машғулотда жароҳат олган Бўриев ўрнини асосий таркибда Фламарион эгаллади.
- Учрашув соат 16:00да бошланади.
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Comments
Neftchi champion
Olg'a vodiy futboli!!!