Latest news

13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  3 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  0 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   6 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  18 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  3 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1

Суперлига. Охирги тўртта турда ғалаба қозонмаган клублар News

Суперлига. Охирги тўртта турда ғалаба қозонмаган клублар

Жаҳон чемпионати якунига етаётган паллада ва ундан сўнг Суперлигада ҳозирча тўртта тур учрашувлари ўтказилди.

Жаҳон чемпионати сабаб Суперлигада танаффус берилган пайт клублар ўртоқлик учрашувлари ўтказиш билан машғул бўлишди, шунингдек ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олишди. Лекин охирги тўртта турда умуман ғалабага эришмаган клублар ҳам бўлди. Булар - "Насаф", АГМК, "Нефтчи" ва "Бухоро".

"Насаф" сўнгги бор 12-турда ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этганди. Шундан сўнг бу жамоа бешта ўйин ўтказиб, уч бор дуранг қайд этди ва икки марта имкониятни бой берди. "Насаф" ҳар бир ўйинда ҳаракат қиляпти-ю, лекин ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа ўз майдонида "Навбаҳор" билан "Қизилқум"ни ҳам мағлуб эта олмади. Бекободда эса 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда 2:2 ўйнади. Бундан ташқари, Бухоро ва Тошкентда кечган баҳсларда имкониятни бой берди. Натижада "Насаф" 20 очко билан мусобақа жадвалида 8-ўринга тушиб қолди.

Тошкент вилояти жамоаси АГМКнинг ҳам ҳозирча ишлари беш эмас. Жамоада бош мураббий ўзгаргани билан ҳозирча бунинг самарасини кўрмаяпмиз. Негаки АГМК охирги тўртта ўйиндан учтасида мағлуб бўлди. Жамоа фақат ўз майдонида "Нефтчи" билан дуранг қайд эта олди, холос. Агар "Нефтчи" имкониятлардан тўлиқ фойдаланганида шу куни Олмалиқдан уч очко билан қайтиши ҳам мумкин эди. Бахтиёр Ашурматов келганидан бери АГМК ғалабага эришгани йўқ. Учта мағлубият эса "Пахтакор", "Локомотив" ва "Қўқон-1912" билан кечган ўйинларда рўй берди.

Мавсум бошидан бери ғалаба нималигини билмай келаётган "Нефтчи" қайсидир жиҳатдан ўтган йилги "Обод"ни эслатиб юборяпти. "Обод"-ку ўтган мавсум сафарда "Бухоро" ва ўз майдонида "Динамо"ни мағлуб эта олганди, лекин ўзининг шонли тарихига эга "Нефтчи" охирги икки йил жуда қийин вазиятга тушиб қолди. "Нефтчи" ҳар турда ютишга ҳаракат қиляпти-ю, лекин муҳим паллада омадсизлик панд бериб қўйяпти. Масалан, АГМК ва "Бунёдкор"га қарши ўйинларда шундай ҳолат рўй берди. Бу иккита баҳсни "Нефтчи" ёмон ўтказмади, жамоа бор кучи билан ҳаракат қилди. Фарғоналиклар охирги тўртта турда учта дуранг ва бир мағлубият қайд этишди.

Жаҳон чемпионатидан кейин "Бухоро"ни ҳам таниб бўлмай қолди. Барча "Ўзбекнефтегаз" компанияси қарамоғидаги клублар каби "Бухоро"да ҳам "қора кунлар" бошланганга ўхшайди. Зеро, жамоа ўз майдонида "Насаф"ни енганидан бери кейинги тўртта учрашувда ғалаба қозона олмади. "Бухоро"нинг айниқса сафарда "Сўғдиёна"дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиши ҳамда ўз майдонида "Нефтчи" билан 0:0 ўйнаши кутилмаган ҳол бўлди. "Бухоро" бу йил 5-турдан бошлаб 9-тургача қаторасига тўртта ўйинда ғалабага эришганди. Ўшанда Улуғбек Бақоев шогирдлари "Пахтакор", "Нефтчи", АГМК ва "Қизилқум" клубларидан устун келганди. Аммо ҳозир ўша жамоадан асар йўқдек.

Х.Холиқов.  

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика