Latest news

17:15Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  100 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  0 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Суперлига. Олдинги "покер" кимники эди? News

Суперлига. Олдинги "покер" кимники эди?

Мутахассислар йил ўтгани сайин Ўзбекистон чемпионатида гол уриш қийинлашаётгани ҳақида гапиришса ҳам, Драган Черанни ҳеч ким тўхтата олмаяпти.

Куни-кеча Суперлигада 111-голини урган футболчи "Пахтакор" либосидаги биринчи "покер"ини ҳам расмийлаштирди.

У бунга қадар чемпионатимизда 15 марта дубль қайд этган бўлиб, наманганлик мухлисларни кўпроқ ранжитган. Қуйида Черан 1 ўйинда 2тадан гол урган жамоалар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

"Навбаҳор"4
"Локомотив"2
"Металлург"2
"Нефтчи"1
"Сўғдиёна"1
"Пахтакор"1
"Қизилқум"1
"Бухоро"1
"Бунёдкор"1
"Сурхон"1

Шунингдек, унинг ҳисобида Суперлига баҳсларида расмийлаштирилган 5 та хет-трик бор. 35 ёшли футболчи "Бухоро" (2 бор), "Андижон", "Насаф" ва "Қизилқум" дарвозасига 90 дақиқа ичида 3 та гол уришни уддалаган.

Эътиборли жиҳати, сербиялик футболчи Суперлигада сўнгги 8 йилда "покер"га эришган биринчи футболчи бўлди. Охирги бор чемпионатимизнинг 1 ўйинида 4та гол уришни "Навбаҳор"нинг украиналик легионери Руслан Качур уддалаган эди (2014).

НАВБАҲОР - БУХОРО - 4:1

10.08.2014. 15-тур. Наманган. "Марказий" стадион. 7885 томошабин. 

Судья: Рўзиев Ҳасан - 8,9

Голлар:

1:0 - Качур Руслан - пенальти, 5

1:1 - Нематов Сухроб, 16

2:1 - Качур Руслан, 19

3:1 - Качур Руслан, 42

4:1 - Качур Руслан, 78

НАВБАҲОР: Денчев Петар; Саматов Алишер (Валижонов Отабек, 46); Бердимуродов Рахматулло; Саидов Мансур; Ахмедов Азимжон; Бойдедаев Илхом (Алиев Аъзам, 62); Жабборов Дилшод; Шамсиддинов Тохиржон; Рижко Юрий (Эркинов Шахбоз, 57); Качур Руслан; Акбаров Бобиржон

БУХОРО: Корнейчук Александр; Шарипов Шерзод; Нематов Сухроб; Пламадела Виталий (Турдалиев Фаррух, 5); Вуйович Предраг (Ильин Илья, 79); Убайдуллаев Жамолиддин (Исроилов Отабек, 68); Асқаралиев Санжар; Вахобов Бахритдин; Рамазанов Умрилло; Попович Дмитрий; Нарзуллаев Отабек

Огоҳлантиришлар: Саматов Алишер, 33; Асқаралиев Санжар, 33; Вахобов Бахритдин, 33; Качур Руслан, 35

Четлатиш: Корнейчук Александр, 2; Вахобов Бахритдин, 49 (2СК)

Ундан олдинги "покер" эса айни пайтда "Андижон" шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳбоз Эркиновнинг номига ёзилган. Тажрибали ҳужумчи 2010 йил "Шўртан" либосида "Олмалиқ" дарвозасини 4 бор ишғол қилган эди.

Суперлига. Черан Гейнрихни ортда қолдирди

Author :
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика