Latest news

15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  7 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3

Суперлига. "Металлург" ва "Қизилқум" сафарда даҳшатли натижа қайд этмоқда, "Навбаҳор" Наманганда чемпион News

Суперлига. "Металлург" ва "Қизилқум" сафарда даҳшатли натижа қайд этмоқда, "Навбаҳор" Наманганда чемпион

Суперлигада биринчи давранинг экваторидан ўтдик ва қисман аниқ кўрсаткичлар борасида тўхталсак ўринли бўлади. Олдинда бизни 9-тур кутмоқда.

Мазкур тур олдидан айрим натижаларни, фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


Меҳмонда

Бекобод шаҳри клуби жорий йил ҳисобидан бугун  4 сафар учрашувида иштирок этади. 

 Бу тургача "Металлург" "Навбаҳор" (0:3), "Сўғдиёна" (2:2), "Андижон" (0:5) жамоалари меҳмони бўлган ва уларнинг биттасида ортга очко билан қайтди. "Маъданчилар" 3та баҳсда ўз дарвозаларидан жами 10та тўп олиб чиқишди ва рақиб дарвозасини 2 бор ишғол қилишди. Суперлига жамоалари орасида сафарда гол ўтказиш бўйича энг ёмон натижа айни пайтда  "Металлург"га тегишли бўлиб турибди. Очко йиғиш борасида эса "Қизилқум"га ҳавас қилиб бўлмайди ,4та ўйин 4та мағлубият. Бу турда улар Тошкентда ОКМКга қарши ўйнайди. 

Мазкур масалада "Бунёдкор" етакчиликни қўлга олган. Мурод Отажонов "команда"си 7та турдан 5тасини меҳмонда ўтказди ва жами 12 очко жамғарди, 4та ғалаба ва 1 мағлубият, тўплар нисбати 9:3. Сафарда мағлубиятга учрамаган фақатгина 2 клуб қолди, "Нефтчи" ва "Насаф". Фарғоналиклар 4та ўйиндан 3тасида ғалаба, 1тасида муроса кўчасини танлади. "Аждарлар"да 5 очко мавжуд, 1 ғалаба ва 2 дуранг. 

Уйда ким чемпион?

Албатта "Навбаҳор". Наманганда "лочинлар"нинг парвози муваффақиятли чиқаётганини айтиш жоиз. Натижалар: 4та ўйин 4та ғалаба, тўплар нисбати 10:0, 12 очко. Ортиқча гап сўзсиз юз фоизлик кўрсаткич. Бироқ Наманганга келган жамоаларнинг даражаси "Навбаҳор"никидан юқори эмасди: "Қизилқум" (3:0), "Металлург" (3:0), "Сўғдиёна" (3:0), "Андижон" (1:0).  Уйда мағлубиятга учрамаётган жамоалар қаторига "Нефтчи" (1 ғалаба, 2 дуранг), "Қизилқум" (1 ғалаба, 2 дуранг), "Бунёдкор" (2 дуранг) ҳам киритиш мумкин. Ўз майдонида мухлисларини хурсанд қилиш бахтини ҳис қила олмаётган 3та жамоа қолди. "Бунёдкор", "Бухоро", "Турон". 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика