Latest news

12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  0 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  0 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  2 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  5 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  1 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  12 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  32 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  2 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  8 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  1 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  7 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  3

Суперлига: "Кучли-бешлик"даги барча дуранг ўйнаган, қўл билан ўйинни кўриб пинагини бузмаган Коваленко, ғалати оффсайд, бош ҳакам Асимов захирага олинган ҳафта ва тур лауретлари News

Суперлига: "Кучли-бешлик"даги барча дуранг ўйнаган, қўл билан ўйинни кўриб пинагини бузмаган Коваленко, ғалати оффсайд, бош ҳакам Асимов захирага олинган ҳафта ва тур лауретлари

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 8-тур якунлари ва лауреатлари билан таништириб чиқамиз.

Мазкур турга Жиззахдаги "Сўғдиёна" - "Андижон" учрашуви орқали старт берилди. Шоҳруз Норхонов ва Насриддиновнинг голларига "Андижон" Шаҳзод Убайдуллаевнинг ягона голи билан жавоб берди. Бу эса "Андижон"га мағлубиятдан қутилиб қолишга етарли бўлмади. "Сўғдиёна" эса Улуғбек Бақоев қўл остидаги иккинчи ғалабасини расмийлаштирди.

Sogdiana

Shohruz Norkhonov - 31', Daniel Nasriddinov - 43'

Superliga. Round 8

10/05/2019, 18:45

1
:
2
Finished

Andijan

Shakhzod Ubaydullayev - 68'

45'
90'
31'  Shohruz Norkhonov
43'  Daniel Nasriddinov
43'  Shohruz Norkhonov
62'  Daniel Nasriddinov
70'  Siroj Meliev (Ойбек Нурматов)
74'  Sanjar Rashidov (Davron Umirov)
81'  Daniel Nasriddinov (Nuriddin Khasanov)
46'  Boburjon Akbarov (Doniyor Ismoilov)
68'  Shakhzod Ubaydullayev
80'  Oybek Kilichev (Abdurakhmon Abdulkhaqov)
83'  Asror Gafurov
88'  Farkhod Mirakhmatov (Sardor Sulaymonov)

Қаршида меҳмон бўлган "Қизилқум" эса "Насаф" билан дуранг қайд этишни уддалади. Актамов жамоасини дастлаб ҳисобда олдинга олиб чиққан Мурод Бобожоновнинг голига "Насаф" сафида кетма-кет 4 ўйиндан буён гол ураётган Ҳумоюн Муртазоев тезда жавоб қайтарди. Бу эса якунда мазкур жамоалар ўртасидаги баҳс дуранг билан якунланишига замин яратди.

Nasaf

Humoyun Murtozaev - 51'

Superliga. Round 8

10/05/2019, 20:00

1
:
1
Finished

Qizilqum

Murod Bobojonov - 49'

45'
90'
46'  Doniyor Narzullaev (Ойбек Бозоров)
51'  Humoyun Murtozaev
70'  Islom Kenjaboyev (Sharof Muhitdinov)
80'  Boburbek Davlatov (Islom Rashidkhanov)
90'  Aziz Ganiyev
38'  Muhsin Ubaydullaev
49'  Murod Bobojonov
62'  Murod Bobojonov (Alisher Sanaev)
82'  Элгужа Григалашвили (Mirjalol Kasimov)
85'  Xurshid Olimov (Humoyun Abdualiev)
90'  Medina Smith

Самарқандда ўтган "Динамо" - АГМК тўқнашувида Шоҳруҳ Абдураҳмонов киритган ягона гол ўйин тақдирини мезбонлар фойдасига ҳал этди. Шу тариқа АГМК бу сафар ҳам меҳмондан қуруқ қўл билан қайтди. Жорий мавсумда жамоа сафардаги ҳали бирорта ўйинда очко олишни уддалай олгани йўқ. "Динамо"нинг мағлубиятсиз серияси эса 3 учрашувга етди.

Dinamo

Shohruh Abdurahmonov - 47'

Superliga. Round 8

11/05/2019, 17:30

0
:
1
Finished

OKMK

45'
90'
47'  Shohruh Abdurahmonov
67'  Qadamboy Nurmetov (Amirjon Safarov)
74'  Abbos Shodmonov (Vohid Shodiev)
89'  Sardor Eminov (Damir Temirov)
90'  Vohid Shodiev
20'  Saidullo Rakhmatov
56'  Miroljub Kostic (Jasur Khasanov O)
61'  Sardor Rakhmanov (Shakhzodbek Nurmatov)
69'  Boburbek Yuldashev (Sherzod Fayziev)

Тошкентда ўтган турнинг марказий беллашувда чемпионат етакчилари иштирокида ҳақиқий драма содир бўлди. Дастлаб Драган Чераннинг дубли эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган "Пахтакор", якунда ғалабани қўлдан чиқарди. Андрей Канчельскис таъбири билан айтганда, "Навбаҳор" танаффусдан кейин кичик мўъжизани амалга оширди, яъни "камбэк" қилди. Остон Ўруновнинг  голи ва иккинчи голда айнан унинг рейди ва голли узатмасидан сўнг ҳисобни тенглаштирган "Навбаҳор" "Пахтакор"дан қимматли бир очкони олишни уддалади.

Pakhtakor

Dragan Ceran - 20', Dragan Ceran - 53'

Superliga. Round 8

11/05/2019, 19:45

2
:
2
Finished

Navbahor

Oston Urunov - 59', Abdujamol Isroilov - 82'

45'
90'
20'  Dragan Ceran
20'  Farrukh Sayfiev
53'  Dragan Ceran
62'  Egor Krimets
68'  Farrukh Sayfiev
75'  Marat Bikmayev (Igor Sergeev)
29'  Славко Лукич
36'  Aleksandr Kasian
43'  Славко Лукич (Obid Jurabaev)
45'  Abdujamol Isroilov
49'  Ivan Solovyov
59'  Oston Urunov
59'  Abbos Gulomov
78'  Abbos Gulomov (Aziz Ibragimov)
82'  Abdujamol Isroilov
82'  Oston Urunov
90'  Obid Jurabaev (Shahzod Shaymanov)
90'  O’tkir Yusupov

Тошкентда ўтган яна бир баҳсда "Бунёдкор" "Қўқон-1912"ни иккита пенальти эвазига мағлуб этди. Дастлаб Марко Миличнинг хатоси пенальтига сабабчи бўлган бўлса, кейинчалик дарвозабон Кнежевич жарима майдончаси ичида рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди. "Қўқон-1912" жамоасидан эса Суҳроб Бердиев ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлганди. Лекин бу гол якунда дуранг учун етарли бўлмади. Хуршид Ғиёсов эса белгиланган иккита пенальтидан унумли фойдаланиб, нафақат ўз дублини расмийлаштирди, балки жамоасига қимматли 3 очкони тақдим этди.

Bunyodkor

Hurshid Giyasov - 13', Hurshid Giyasov - 85'

Superliga. Round 8

12/05/2019, 17:15

1
:
2
Finished

Kokand-1912

Sukhrob Berdiev - 64'

45'
90'
13'  Hurshid Giyasov
31'  Abdumavlon Abdujalilov
62'  Javokhir Kahramanov (Ulugbek Abdullaev)
70'  Mirjakhon Mirakhmadov (Vladislav Nuriyev)
74'  Islom Qobilov
76'  Nurillo Tukhtasinov
82'  Жасур Жалолиддинов (Sukhrob Izzatov)
85'  Hurshid Giyasov
90'  Hurshid Giyasov
90'  Sukhrob Izzatov
41'  Muhammadanas Hasanov
43'  Muhammadanas Hasanov (Javohir Esonqulov)
53'  Jamshid Hasanov (Behruz Sadilloyev)
64'  Sukhrob Berdiev
86'  Iqbol Malikjonov (Jasur Hasanov)
87'  Jasur Hasanov

Термизда ўтган "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида эса Ҳусниддин Ғофуровнинг голи мезбонларга узоқ кутилган ғалабани тақдим этди. "Сурхон" айнан "Бухоро" билан ўйинда 4 ўйинлик ғалаба ва голсиз сериясига чек қўйди.

Surkhon

Anvarjon Gofurov - 20'

Superliga. Round 8

12/05/2019, 17:30

0
:
1
Finished

Bukhara

45'
90'
20'  Anvarjon Gofurov
61'  Abdulaziz Yusupov
13'  Asadbek Sobirjonov (Mirjalol Jumayev)
34'  Ivan Fatic
37'  Robbim Hasanov (Akram Bakhriddinov)
51'  Vladimir Baenko
54'  Jahongir Abdumo’minov
62'  Ivan Fatic (Ivan Nagaev)

Турнинг сўнгги ўйини "Металлург" - "Локомотив" беллашувида мухлислар гарчи гол кўришмаган бўлсада, биринчи бўлимда тўп учун ҳаводаги курашдан сўнг Асимовнинг ғалати қарори туфайли четлатилган Ҳусниддин Ғофуров ва танаффусдан Ғофуровни четлатган бош ҳакам Асимовни захирага олингани кўришди. Учрашувдаги энг кулминация айнан мазкур ҳолат бўлди, деб бемалол айтиш мумкин. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, томонлар гол уришни уддасидан чиқишмади ва баҳс нурсиз дуранг билан якун топди.

Metallurg

Superliga. Round 8

12/05/2019, 19:40

0
:
0
Finished

Lokomotiv

45'
90'
34'  Muzaffar Muzaffarov
46'  Muzaffar Muzaffarov (Иброхим Юлдашев)
50'  Иброхим Юлдашев
57'  Sergey Tumasyan (Sukhrob Nurulloyev)
61'  Stanislav Andreev (Bakhodir Pardaev)
31'  Husniddin Gofurov
46'  Jamshid Iskandarov (Azizbek Amonov)
67'  Temurkhuja Abdukhalikov (Filip Rajevac)
86'  Азизбек Хайдаров (Diyor Turapov)


Турнир жадвали


Биринчи навбатда мазкур турда кучли учликда бўлган барча етакчилар очко йўқотишганини қайд этиш лозим. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўзаро баҳсда дуранг ўйнашган бўлса, "Локо" Бекободда қимматли 2 очкони йўқотиб, "Пахтакор"нинг қоқилишидан унумли фойдалана олмади.

Турнир жадвалидаги ҳолатга эътибор қаратадиган бўлсак, пешқадам "Пахтакор" ва "Локо" ўртасидаги фарқ сақланиб қолди. "Навбаҳор" эса учинчи поғонани мазкур турда ғалаба қозонган "Бунёдкор"га бўшатди. Шу тариқа турнир жадвалининг юқори учлигидан пойтахтнинг уч жамоаси қўним топди.

Турнир жадвалида ўтган турдаги ўрнини сақлаб қолган жамоалар сони учтани ташқил қилади: "Пахтакор" (1), "Локомотив" (2) ва "Қўқон-1912" (14). Мазкур турдан кейин қолган 11 жамоанинг турнир жадвалидаги ўрни ўзгарди. 

Ўтган турга нисбатан мазкур ҳафта "Навбаҳор", "Насаф", "Металлург", "Қизилқум", АГМК, "Андижон" ва "Бухоро" каби жамоалар пастки ўринга тушишди. "Бунёдкор", "Динамо", "Сурхон" ва "Сўғдиёна" эса мазкур турдаги ғалабаларидан сўнг жадвалда юқорига кўтарилишга эришишди. Қизиғи, мазкур турда дуранг қайд этган жамоалар ҳам жадвалдаги мавқеини ёмонлаштириб олди. Фақатгина ютган жамоалардагина жадвалда ўсиз кузатилди.



Тур фактлари:

- Тур олдидан жадвалда кучли бешликда бўлган жамоаларнинг барчаси ("Пахтакор", "Локомотив", "Навбаҳор", "Металлург", "Насаф") очко йўқотди, яъни дуранг қайд этишди.

- "Бухоро" ғалабасиз серияси 4та ўйинга етди.

- "Сурхон"нинг 4 ўйинлик мағлубиятсиз ва голсиз сериясига чек қўйилди.

- Энг кўп ғалаба қозонган жамоалар: "Пахтакор" (6)

- Энг кўп мағлубиятга учраган жамоалар: "Сўғдиёна" ва АГМК (5)

- Энг кўп дуранг ўйнаган жамоа: "Андижон" (4)

- Энг кўп гол урган жамоа: "Пахтакор" ва"Локомотив" (17)

- Энг кўп гол ўтказган жамоа: "Қўқон-1912" (18)

- Энг кам гол урган жамоа: "Бухоро" ва "Сурхон" (6)

- Энг кам гол ўтказган жамоа: "Сурхон" (6)

- Умуман дуранг ўйнамаган жамоа: "Сўғдиёна"

- АГМК иштирокидаги ўйинларда энг кўп гол кузатилган - 23

- Энг кам гол "Сурхон" иштирокидаги ўйинларда кузатилган - 11

- Ягона мағлуб бўлмаган жамоа - "Пахтакор"

- Драган Черан тўпурарлик пойгасида якка пешқадамлик қилмоқда - 8

- Энг кўп пенальти "Қўқон-1912" дарвозасига томон белгиланган - 4

- Энг кўп пенальти тепган жамоа: "Пахтакор" - 5


Тур дисквалификацияси: Зокир Қодиров

ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти Суперлига доирасидаги "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўртасидаги марказий ўйинни  бошқариб борган Зокир Қодиров ҳамда қанот ҳаками Руслан Самандаровни четлаштирди. Зокир Қодиров 3 ўйинга Суперлига ўйинларидан четлатилган бўлса, Самандаров номаълум муддатга дисквалификация қилинди. Қайд этиш керакки, ён ҳакам бўлиб ишлаган Руслан Самандаров "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев аутдан отилган тўпни қабул қилаётган паллада ўйиндан ташқари ҳолат қайд этган ҳакам сифатида футбол тарихига кирди. Бу эса футболчилар ўртасида келишмовчилик юзага келишига олиб келди.

Шунингдек, Бекободдаги беллашувнинг иккинчи таймида учрашувни бошқариб борган Азиз Асимов захирага олиниб, унинг ўрнига захира ҳаками сифатида баҳсни бошлаган Фарруҳ Янсупов ўйинни бошқариб борди. Самарқандда ўтган "Динамо" - АГМК учрашувида эса Валентин Коваленко жарима майдончаси ичида тўпни яққол қўли билан ўйнаган Ихтиёр Тошпўлатовнинг мазкур қоида бузарлигига эътибор қаратиш тугул, пинагини ҳам бузмади.


Тўпурарлар


Ассистентлар:

Иван Соловьёв ("Навбаҳор") - 4

Ҳусниддин Ғофуров ("Локомотив") - 4

Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 3

Элдор Бойматов ("Қизилқум") - 3

Сардор Эминов ("Динамо") - 3

Мурод Тошматов (АГМК) - 3


Тур дарвозабони - Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

"Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов "Пахтакор"га қарши кечган ўйинни жуда яхши ўтказди. Кези келганда айтиш мумкинки, айнан Юсуповнинг қатор сейвлари натижасида "Навбаҳор" якунда "камбэк" амалга ошириб, Тошкентдан дуранг натижаси билан қайтишга эришди. Айниқса учрашувда ҳисоб "Пахтакор" фойдасига 2:0 бўлиб турган паллада Сайфиевнинг зарбасини қайтариб, жамоасини муқаррар голдан қутқарган кипер якунда "Навбаҳор"га вазиятни ўнглаш имкониятини сақлаб қолди. Ўтказиб юборилган голлар эса Юсуповнинг хатоси билан қўйиб юборилмади. Шунингдек, Юсупов биринчи бўлимда ҳам Чераннинг бош билан берган ажойиб зарбаси йўлига туғаноқ бўлди ва учрашувнинг сўнгги сонияларида Черан томонидан йўлланган кучли зарбани ҳам маҳорат кўрсатиб бартараф этишни уддасидан чиқди. "Навбаҳор"нинг "Пахтакор"дан очко олишида Юсуповнинг ҳам ҳиссаси ва хизматлари катта бўлди. Шу боисдан ҳам турнинг энг яхши кипери номига "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов лойиқ кўрилди.


Тур мураббийи - Андрей Канчельскис"Навбаҳор"нинг мазкур турда "Пахтакор"га қарши ўйинда содир этган "камбэк"и қиймати жуда юқори бўлди. Биринчи бўлимни керакли даражада ўтказа олмаган жамоа танаффусдан кейин ирода намойиш этиб, характер кўрсатди. Тошкентда, "Пахтакор"га қарши баҳсда иккита тўп фарқини йўққа чиқариш ҳазилакам иш эмас. Шу боисдан ҳам вазиятни ўнглай олган жамоа бош мураббийи Канчельскисни тур мураббийи сифатида эътироф этдик.



Тур футболчиси - Остон Ўрунов

Ҳа, тур луареатларининг бу галгиси ҳам "Навбаҳор" футболчисига насиб этди. "Пахтакор" билан ўйинда майдонда балиқдек сузиб юрган Остон Ўрунов баҳсни барқарор ўтказиш билан биргаликда, самарадор ҳаракатлари билан жамоаси 1 очко ишлаган ўйинда асосий фигурага айланди. Дастлаб ҳисобни қисқартирувчи голни урган Остон Ўрунов, кейинчалик ўз қанотидан рейд уюштириб, Машарипов ва Сайфиев тўсиғидан ўтган Остон Ўрунов Абжужамол Исроиловга голли узатмани амалга оширди. Умуман шу куни Остон Ўрунов бутун баҳсни юқори даражада ўтказа олди ва "Пахтакор" ҳимоясини доим босимда ушлаб турди.




Рамзий терма жамоа (4-4-2):

Тур рамзий терма жамоасига "Сурхон"дан 3, "Навбаҳор" ва "Динамо"дан 2 нафардан футболчи танланди. Шунингдек, "Локомотив", "Бунёдкор", "Сўғдиёна" ва "Пахтакор"дан бир нафардан футболчи рамзий жамоага киритилди. 

Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар: Миркомил Лоқаев ("Динамо"), Владимир Бубанья ("Сурхон"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Раҳматулло Бердимуродов ("Сурхон")

Ярим ҳимоячилар: Ҳусниддин Ғофуров ("Сурхон"), Остон Ўрунов ("Навбаҳор"), Шоҳруҳ Абдураҳмонов ("Динамо"), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор")

Ҳужумчилар: Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна"), Драган Черан ("Пахтакор")



НАВБАТДАГИ ТУР

9-тур

16 май, пайшанба

18:30 АНДИЖОН — ПАХТАКОР


17 май, жума

18:45 ЛОКОМОТИВ — БУНЁДКОР


18 май, шанба

17:45 ҚЎҚОН-1912 — НАСАФ

20:00 ҚИЗИЛҚУМ — СУРХОН


19 май, якшанба

17:30 НАВБАҲОР — МЕТАЛЛУРГ

17:45 АГМК — СЎҒДИЁНА

20:00 БУХОРО — ДИНАМО

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика