Latest news

23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  15 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Суперлига клублари академиялари ва болалар мактаблари мутахассислари Японияда тажриба оширишади News

Суперлига клублари академиялари ва болалар мактаблари мутахассислари Японияда тажриба оширишади

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан ўзбек футболини юқори босқичга олиб чиқиш учун бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Асосий урғу футбол бошқарувидаги кадрлар масаласига эътибор бериш, ташкилотнинг шаффофлигини ошириш, ошкораликни таъминлаш, миллий чемпионат тизимини тубдан янгилаш, янги таҳрирдаги Регламентга кўра клубларга нисбатан талабларни кучайтириш қаторида, футболи ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасидан фойдаланишга қаратилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов қисқа муддат ичида БАА, Қатар, Япония, Жанубий Корея, Франция, Испания каби  қатор мамлакатларга сафар уюштириб, улар билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришишга, меморандумлар имзолашга муваффақ бўлди.

Дастлабки сафарларидан бири ўтган йилнинг ноябрь ойида Японияга уюштирилганди.   Умид Аҳмаджоновнинг  Токио шаҳрида Япония Футбол Ассоциацияси Президенти Ташима Кодзо билан расмий учрашуви чоғида  Ўзбекистон ва Япония  Футбол Ассоцияциялари ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди. Ушбу келишув асосида ҳар икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинларини ўтказиш, ўзига хос мусобақалар ва мавсумий йиғинларни ташкил этиш, ЎФА ва ЯФА терма жамоалари мураббийлари ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, икки давлат футболи  мураббийлари ва тиббиёт ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш, футбол академияси мураббийлари ва бошқарув ходимлари ўртасида билим ва тажрибаларни алмашиш, болалар футболи бўйича мураббийлик курсларини ташкил этиш борасидаги ишларни йўлга қўйиш кўзда тутилганди.

Меморандумга жавобан шу йилнинг 7-12 февраль кунлари Японияда Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг маркетинг бўйича мутахассислари учун семинар ташкил этилиши режалаштирилган. Семинар давомида Жей-лига мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари маркетинг мутахассислари учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади. Шунингдек, маркетинг бўйича мутахассислар Жей-лигада маркетинг, ҳомийларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот олишади.

Қайд этиш лозимки, Япония Жей-лигасида маркетинг соҳаси ривожланган бўлиб, Жей-лига биргина 2017 йил давомида жами 240 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик маблағларига эга бўлган. Семинарни ташкил этишдан кўзланган мақсад клубларимиз вакиллари учун ўз соҳалари бўйича билимларини ошириш, хориж тажрибасини ўрганиш ва ўрганганларини ўз клубларида татбиқ қилишдан иборат.

ЎФА ва Жей-Лига ўртасидаги муносабатлар шу билангина чегараланиб қолмайди. Икки давлат Футбол Ассоциацияларининг келишувидан ўрин олган яна бир тадбир шу йил март ойининг дастлабки ўн кунлигида ташкиллаштирилиши мўлажалланмоқда.

4-11 март кунлари мамлакатимизда болалар футболи бўйича фаолият олиб бораётган футбол Академиялари ва футбол мактаблари мутахассислари, малакали болалар мураббийларининг бир гуруҳи Японияга сафар этиши режалаштирилмоқда. Мақсад, юртимизда болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Япония тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ қилиш, юртимиздаги болалар мусобақалари ва футбол тадбирларида селекция ишларини такомиллаштиришда Япония мамлакати тизимидан фойдаланишдан иборат.

Мазкур сафар билан боғлиқ масалалар бўйича Япония Футбол Ассоциациясида махсус ишчи гуруҳ тузилди. Ассоциациянинг халқаро алоқалар бўлими мутахассиси, ўзбекистонликлар делегациясига масъул ходим Томо Сугияма ўзбекистонликларнинг Япониядаги ташрифи дастурини ишлаб чиқди.

Унга кўра, делегациямиз аъзолари 7 март куни Жей-Лига учрашувларидан бирини томоша қилишлари, 8 март куни япониялик малакали мутахассислар семминарларида иштирок этишлари, Жей-Лига майдонида ўтадиган Япония U-14 терма жамоаси машғулотларини кузатишлари, 9-10 март кунлари ҳудди шундай тадбир U-15 ва U-18 термалари иштирокида давом этиши, 10 мартда эса семинар ҳамда Жей-Лига ўйинлари учрашувларини томоша қилиш белгиланган. Шунингдек, ўзбекистонлик делегациянинг таклиф ва саволлари бўйича ҳам режалар тузиш имконияти борлиги маълум қилинган.  


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика