Latest news

14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  3 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  2 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  5 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  1 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0

Суперлига ҳаками қанча гонорар олади? ЎзФҲМ раҳбари жавоб берди News

Суперлига ҳаками қанча гонорар олади? ЎзФҲМ раҳбари жавоб берди

Coca Cola Суперлигасида танаффус давом этади.


Барча жамоа ва футболчилар сингари ҳакамлар ҳам янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди. Биз ҳам "Чиғатой" спорт-комлексида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида қатнашиб, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори Лазиз Қўчқоровнинг фикрлари билан қизиқдик:

— Келаётган мавсум стартига оз муддат қолди. Тайёргарлик жараёни қизғин кетяпти. Барча ҳакамларнинг жисмоний ҳолати ва ўйин қоидалари бўйича билимини тестдан ўтказяпмиз. Ҳар куни иккитадан ўйин бор. Шу орқали ВАР ҳакамлари ҳам синовдан ўтади.

— Ўтган йилнинг сентябрь ойида ўтган ўқув-семинарида ёрдамчи ҳакамлар "гонорар"ини кўтариш ҳақида гапирилган эди. Бу нарса амалга ошдими?

— Ҳа, ўтган мавсумдаёқ яхши томонга ўзгариш бўлган эди.

— Ниманинг ҳисобига?

— Бунга ҳомийлик шартномалари эвазига эришдик. Ҳозир каттароқ компанияларга ҳам таклиф билан чиқяпмиз. Режаларимиз амалга ошса, келажакда аёллар футболида ишлайдиган реферилар ва назоратчиларнинг "гонорар"ида ҳам ўсиш бўлади.

— Сир бўлмаса, Суперлиганинг битта ўйини учун қанча "гонорар" тўланади?

— Бугунги ҳолатда бош ҳакам 6 млн, лайнсменлар эса 3 млн сўмдан олишади. 

— Йиғин аввалида барчадан норматив тест олинди. Жисмоний тайёргарлик бўйича синовдан ўта олмаган реферилар ҳам бўлдими?

— Бўлди. Суперлига гуруҳидаги баъзи ҳакамлар жароҳат туфайли топшира олмаган бўлса, янги келган ёшларнинг аксари қониқарсиз натижа қайд этди. Уларга кейинги имконият март ойининг охирида тақдим этилади.

— Янги мавсумни ҳар доимгидек Ўзбекистон Суперкубоги очиб беради. Бу йилнинг энг муҳим ўйинларидан бири. Шунақа баҳсларга ҳакамлар қандай мезонлар асосида танланади?

— Ҳакамнинг тажрибаси ва олдинги мавсумни қандай ўтказганига қараймиз. Шунингдек, қишки тайёргарлик йиғинида кўрсатган натижалари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

— Келаётган мавсумда ҳакамлар орасида янги номларни кўрамизми?

— Албатта. Кузатган бўлсангиз, ўтган йили ҳам ҳар турда биттадан ўйин ёшларга топширилди. Янги мавсумда ҳам йўналишимизни ўзгартирмаймиз. Ёш ҳакамларга кўпроқ эътибор беришимиз керак. Чунки улар бизнинг келажагимиз. Агар фақат тажрибали реферилар хизматидан фойдалансак, улар фаолиятини якунлаганидан кейин жуда катта қийинчиликларга дуч келамиз. Шунинг учун эртганги кун ҳақида ҳозирдан ўйлашимиз керак...

ВИДЕО  Фирдавс Норсафаров: "Намангандаги пенальти бўйича фикрим ўзгармаган" 

ВИДЕО  Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади"

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика