Суперлига. "Динамо" - АГМК ўйинига оид маълумотлар
11 may 2019 14:03
News
Суперлига. "Динамо" - АГМК ўйинига оид маълумотлар
Самарқандда "Динамо" Олмалиқ шаҳрининг АГМК клубини қабул қилади. Учрашув 17:30да бошланади. Қуйида ўйинга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.
"Динамо"
- "Динамо" жадвалда 9 очко билан 7-ўринда боряпти. Жамоа иккита ўйинда ғалаба қозонимб, уч бор дуранг ўйнади. Шунингдек, икки марта мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 8-9.
- "Динамо" охирги 3 турдан бери юта олмаяпти. Самарқандликлар "Андижон" ва "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, "Пахтакор"га имкониятни бой беришди. Қизиғи шундаки, "Динамо" охирги учта ўйиндан бери ўз дарвозасидан 2тадан гол ўтказиб юборяпти.
- "Динамо"нинг охирги иккита учрашуви бир хил натижа билан якун топди - 2:2.
- "Динамо" ўз майдонида тўртта учрашувда майдонга тушиб иккитадан ғалаба ва дуранг қайд этди. Жамоа Самарқандда ҳали ютқазгани йўқ.
- "Динамо" шу пайтгача АГМК билан жами 18 марта ўйнаб, шундан олтитасида зафар қучган.
АГМК
- Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК 7 очко билан 11-ўринда боряпти. Бу жамоа иккита ўйинда ғалабага эришиб, бир марта дуранг ўйнади ва тўртта беллашувда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 11-11.
- АГМК кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг ўтган тур ғалабага эришди. Жамоа ўз майдонида "Сурхон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
- Бугун АГМК сафарда тўртинчи ўйинини ўтказади. Жамоа бунгача бўлиб ўтган учта учрашувнинг ҳаммасида ютқазган.
- АГМК сафарда "Қизилқум", "Локомотив" ва "Насаф"га имкониятни бой берди.
- АГМК сафар ўйинларида атиги 2та гол уриб, ўз дарвозасидан 9 бор тўп олиб чиқди.
- АГМК сафарда бирорта ҳам очко қўлга киритмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Яна бири "Сўғдиёна".
Охирги 5 ўйин
2017 йил. "Динамо" - АГМК 1:0
2015 йил. "Динамо" - АГМК 1:1
2014 йил. "Динамо" - АГМК 2:1
2013 йил. "Динамо" - АГМК 0:0
2012 йил. "Динамо" - АГМК 0:1
Самарқандда бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг иккитасида "Динамо" зафар қучган. Яна иккита ўйинда дуранг қайд этилган ва бир марта олмалиқликлар уч очко билан қайтишган.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments