Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Суперлига. "Бунёдкор" "Бухоро"ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди News

Суперлига. "Бунёдкор" "Бухоро"ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви бўлиб ўтди.



“Бухоро” — “Бунёдкор” 0:2
4 апрель 2024 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Найим Қосимов, Расулжон Фозилов, Анвар Маражабов, Азизжон Жуманов
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
ВАР: Ахрол Рисқуллаев
АВАР: Адҳам Рихсибоев
Комиссар: Ойбек Икромов

Голлар: Фране Икич 78 автогол, - 0:1. Бобурбек Йўлдошев 87, - 0:2 (Марко Бугарин).

"Бухоро": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Иззатилло Пўлатов, 6.Равшан Хайруллаев (9.Ҳусайн Эргашбоев, 81), 10.Шоҳруз Норхонов (77.Асилбек Қаюмов, 81), 17.Жавоҳир Рўзиев, 25.Фране Чирьяк (7.Муҳаммадсафо Фозилов, 67), 27.Муҳаммад Йўлдошев (97.Шаҳбоз Жўрабеков, 67), 33.Йосип Томасевич, 88.Доминик Бегич (19.Билол Туплиев, 53), 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич.
Захира: 21.Отабек Боймуродов, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 5.Сардор Қулматов, 8.Анвар Жўраев, .

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Николоз Мали (5.Александр Зевадинов, 87), 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Юлдашев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Мартин Шролер (10.Расул Йўлдошев, 72), 9.Имеда Ашортиа (77.Музаффар Олимжонов, 72), 15.Марко Бугарин, 23.Асадбек Раҳимжонов (66.Азизбек Тўлқунбеков, 84), 57.Амир Тўрақулов (22.Азизбек Амонов, 46), 74.Луис Качорри.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 18.Наримжонжон Аҳмаджонов, 19.Фарруҳ Қодиров, 30.Сардор Абдунабиев, .

Огоҳлантиришлар: Марко Колакович 69.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади. "Бухоро" - "Бунёдкор" 0:2

90+4. ЗАРБААА! Асилбек Қаюмовнинг 25 метрлардан йўллаган зарбасидан кейин Ҳамидулло Абдунабиев сейв намойиш этди! 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

87. Ўзгариш. "Бунёдкор". Мали ўрнига Зевадинов тушди

87. ГОЛ! Бурчакдан узатилган тўпни Бугарин боши билан шерикларига узатди, Бобурбек Йўлдошев эса тўпни дарвозага йўллади - 0:2.

86. УХХХ! Қандай сейв! Ҳаволатиб узатилган тўпни Азизбек Амонов боши билан дарвозага йўллади, Ширинбой Абдуллаевдан ажойиб сейв!

84. Ўзгариш. "Бунёдкор". Раҳимжонов ўрнига Тўлқунбеков тушди

81. Ўзгаришлар. "Бухоро". Норхонов ва Хайруллаев ўрнига Қаюмов ва Эргашбоев тушди

78. ГОЛ! Аниқроғи автогол, чап қанотдан Нажмиддин Нормуродов узатган тўпни Фране Икич кутилмаганда ўз дарвозасига тўғрилаб қўйди - 0:1. 

72. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Шролер ва Ашортиа ўрнига Расул Йўлдошев ва Музаффар Олимжонов тушди

71. ЗАРБА! Ашортианинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Абдуллаев тўпни эгаллаб олди! 

69. Огоҳлантириш. "Бухоро". Марко Колакович

67. Ўзгаришлар. "Бухоро". Йўлдошев ва Чирьяк ўрнига Жўрабеков ва Фозилов тушди  



57. Хавфли вазият! Ҳамробековнинг чиройли ва ақлли узатмасидан кейин Качорри бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо унинг зарбасидан кейин тўпни Абдуллаев қайтарди! 

53. Ўзгариш. "Бухоро". Бегич ўрнига Туплиев тушди

46. Ўзгариш. "Бунёдкор". Амир Тўрақулов ўрнига Азизбек Амонов тушди 




45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

44. Пенальти йўқ деди бош ҳакам, ўйин давом этади

42. УХХ! Ҳамробеков ҳозир тўп учун курашди ва Бегич жарима майдони ичида йиқилди. Бош ҳакам VAR га мурожаат қилди

35. Ўйин бироз сокинлашди.

27. ЗАРБА! "Бунёдкор" сардори Одил Ҳамробеков тўпни тўхтатмасдан дарвозага зарба берди, Ширинбой Абдуллаев ўз ўрнида! 

14. ЗАРБААА! Амир Тўрақуловнинг қўпол хатосидан кейин Жавоҳир Рўзиев жарима майдони ичидан кучли зарба йўллади, тўп тўсинга тегиб қайтди! УХХХ!

12. Хавфли вазият! "Бухоро"нинг ҳужуми, Йўлдошевнинг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Норхонов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

9. Иззатилла Пўлатовнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди

8. "Бухоро"нинг чап қанотдан ҳужуми, Муҳаммад Йўлдошев Марко Бугарин томонидан йиқитилди. Жарима тўпи

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика