Latest news

00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  4 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:45ЕЧЛ учун кураш. "Аталанта" - "Рома"  17 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  0 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  2 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3

Суперлига. "Пахтакор" кетма-кет иккинчи дербида ғолиб бўлди News

Суперлига. "Пахтакор" кетма-кет иккинчи дербида ғолиб бўлди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.


"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" 1:2

Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Шавкат Насибуллаев.
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Достонбек Ҳамдамов 17, - 0:1 (Марат Бикмаев). Миржаҳон Мираҳмадов 35, - 1:1 (Нурилло Тўхтасинов). Драган Черан 53, - 1:2 (Жалолиддин Машарипов).

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Сардор Азимов, 78), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Риҳсибоев, 61), Миржаҳон Мираҳмадов, Нурилло Тўхтасинов, Санжар Қодирқулов, Абдулла Абдуллаев (Суҳроб Иззатов, 43).
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Бобур Фарҳодов, Сергей Прохоров, Абубакр Мўйдинов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Владислав Нуриев.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Егор Кримец (с), Владимир Козак, Фарруҳ Сайфиев, Садриддин Абдуллаев (Сардор Собирхўжаев, 46), Одилжон Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов, Марат Бикмаев (Жавоҳир Сидиқов, 60).
Захира: Умид Ҳамроев, Бобур Асқаров, Акром Комилов, Шерзод Аъзамов, Жасур Яхшибоев, Собит Синдаров, Игорь Сергеев.

Огоҳлантиришлар: Санжар Қодирқулов 4, Егор Кримец 82.


Bunyodkor

Mirjakhon Mirakhmadov - 35'

Superliga. Round 2

31/03/2019, 17:00

2
:
1
Finished

Pakhtakor

Dostonbek Hamdamov - 17', Dragan Ceran - 63'

45'
90'
4'  Sanjar Qodirqulov
35'  Mirjakhon Mirakhmadov
35'  Nurillo Tukhtasinov
43'  Абдулла Абдуллаев (Sukhrob Izzatov)
61'  Javokhir Kahramanov (Sanjar Rikhsibaev)
78'  Жасур Жалолиддинов (Sardor Azimov)
17'  Dostonbek Hamdamov
17'  Marat Bikmayev
46'  Sadriddin Abdullaev (Sardor Sobirkhodjaev)
60'  Marat Bikmayev (Javokhir Sidiqov)
63'  Dragan Ceran
63'  Jaloliddin Masharipov
82'  Egor Krimets
84'  Dostonbek Hamdamov (Jasurbek Yakshibayev)


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



ЎЙИН ТУГАДИ, "Пахтакор" Тошкент дербисида "Бунёдкор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди

90+2. ЗАРБААААА! Дилшод Аҳмадалиевнинг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

84. Ўзгариш. "Пахтакор". Достонбек Ҳамдамов ўрнига Жасур Яхшибоев

82. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Егор Кримец

79. "Бунёдкор" мухлислар клуби "Пахтакор-79" хотираси учун баннер кўтаришди. Бу йил ўша машъум авиаҳалокатга 40 йил бўлди. Шунчаки Respect! 



78. Машарипов бир неча рақибни алдаб ўтиб, тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлашга уринди, Зуҳуров тўпни қайтариб қолди

78. Ўзгариш. "Бунёдкор". Жасур Жалолиддинов ўрнига Сардор Азимов тушди

70. Иккала жамоа ҳам гол уришга уринмоқда, аммо самарасиз.

63. Машарипов чап қанотдан ўнг оёғида тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди, Драган Черан боши билан гол урди.

63. ГООООООООООООООООООООООЛ! ДРАГАН ЧЕРАН! 1:2


61. Ўзгариш. "Бунёдкор". Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Санжар Риҳсибоев тушди

60. Ўзгариш. "Пахтакор". Марат Бикмаев ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди

55. ЗАРБАААААААААААА! ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ!!! Миржаҳон Мираҳмадов яқин масофадан гол ура олмади! 

51. "Пахтакор" жарима тўпига эга бўлди. Машарипов уни амалга оширди, ҳимоячилардан қайтган тўпни Козак дарвозага йўллади, яна ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Пахтакор". Садриддин Абдуллаев ўрнига Сардор Собирхўжаев тушди


45. Биринчи тайм тугади

43. Ўзгариш. "Бунёдкор". Абдулла Абдуллаев ўрнига Суҳроб Иззатов тушди

35. Нурилло Тўхтасинов бурчакдан тўпни ҳаволатиб узатди, Мираҳмадов боши билан дарвозани ишғол қилиб ҳисобни тенглаштирди.

35. ГОООООООООООООООООООООООЛ! МИРЖАҲОН МИРАҲМАДОВ! 1:1


22. Хавфли вазият! Машарипов ҳозир жарима майдони ичида тўпни эгаллаб, ҳимоячини алдади ва кучсиз зарба берди, Зуҳуров ўз ўрнида

17. Марат Бикмаев чап қанотдан тўпни жарима майдони марказига узатди, Черан оффсайдда эди, унинг ортидаги Ҳамдамов яқин масофадан гол урди. Эътиборлиси собиқ клубига гол урган Ҳамдамов ўз голини нишонламади.

17. ГООООООООООООООООООООООЛ! ДОСТОНБЕК ҲАМДАМОВ! 0:1


13. ЗАРБААААААА! Драган Черан жарима майдони ичида тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, Зуҳуров тўпни қайтаришга муваффақ бўлди

6. "Бунёдкор" жарима тўпига эга бўлди, Жалолиддинов томонидан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди



4. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Санжар Қодирқулов 

3. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва унинг ёрдамчиси учрашувни стадиондан кузатмоқда

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.  


Суперлига, 2-тур
31 март, якшанба


Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика