Суперлига. Бугун Олмалиқ, Бухоро ва Жиззахда ўйинлар бор
07 apr 2019 10:09
News
Суперлига. Бугун Олмалиқ, Бухоро ва Жиззахда ўйинлар бор
Олмалиқда АГМК клуби Қўқоннинг "Қўқон-1912" клубини қабул қилади. Ўйин соат 17:15да бошланади.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги олмалиқликлар Нўъмон Ҳасанов бошқарувидаги "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Ҳозирча АГМК ҳам, "Қўқон-1912" ҳам ғалаба нашидасини суришмади.
Олмалиқда бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг иккитасида мезбонлар ғолиб бўлишган, икки учрашувда дуранг кузатилган. Фақат бир марта қўқонликлар Тошкент вилоятидан ғалаба билан қайтишган.
OKMK Zafar Palvanov - 10', Dilshod Juraev - 32', Zafar Palvanov - 38', Dilshod Juraev - 72', Zafar Palvanov - 75', Zafar Palvanov - 79', Zafar Palvanov - 90' |
Superliga. Round 3 07/04/2019, 17:15 1
:
7
Finished
|
Kokand-1912 Murod Khalmukhamedov - 56' |
"Қизилқум" клуби Бухорода "Бухоро" клуби меҳмони бўлади. Мазкур баҳс соат 18:30га белгиланган.
2019 йилги мавсумда ҳали гол урмаган ягона клуб "Бухоро" ўз майдонида илк бор ўйин ўтказади. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа дастлабки икки турни Тошкент вилояти клубларига қарши сафарда ўтказди. Қизиғи "Қизилқум" эса дастлабки икки учрашувни ўз майдонида ўтказди ва умуман ютқазмади.
Эътиборлиси бу клублар Ўзбекистон чемпионатида 36 марта тўқнаш келишган. Натижалар мутлақо тенгликни кўрсатмоқда. Жамоалар 16тадан ғалабани қўлга киритишган ва 4 бор дуранг ўйнашган.
Бухорода ўтган ўзаро ўйинларнинг охирги учтасида "Бухоро" бу рақибни 3 марта мағлуб этган. Бундан ташқари мана шу учрашувларда "Қизилқум" умуман гол ура олмаган.
Bukhara Doston Ibragimov - 27' |
Superliga. Round 3 07/04/2019, 18:30 1
:
1
Finished
|
Qizilqum Medina Smith - 5' |
Жиззахда "Сўғдиёна" Суперлигага қайтган "Сурхон"ни қабул қилади. Бу ўйин соат 19:15да бошланади.
Жиззахликлар мавсумни ўз майдонидаги ғалаба билан бошлашди ва Қаршида ютқазиб қўйишди. "Сурхон" эса иккала турни ҳам Термизда ўтказди ва жами 4 очко тўплади.
Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйин 2004 йилда бўлиб ўтган. Аниқроғи ўша баҳс ўтказилмган. Ўшанда "Сурхон" Жиззахга келмагани учун "Сўғдиёна"га 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилган эди. Бу клублар ўртасидаги ўйинларда ўта йирик ҳисоблар кузатилган. Масалан, 2002 йил "Сурхон" ўз уйида 7:1 ҳисобида ютган бўлса, 1992 йилги мавсумда "Сўғдиёна" ўз мухлислари қаршисида 10:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган экан.
Sogdiana |
Superliga. Round 3 07/04/2019, 19:15 3
:
0
Finished
|
Surkhon Shavkat Salomov - 10', Shavkat Salomov - 15', Sherzod Khakimov - 33' |
Comments