Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Суперлига битта шаҳарда давом этадими, ўйинларга ОАВ киритиладими, ПРО-лига қандай бўлади? Диёр Имомхўжаев билан эксклюзив суҳбат News

Суперлига битта шаҳарда давом этадими, ўйинларга ОАВ киритиладими, ПРО-лига қандай бўлади? Диёр Имомхўжаев билан эксклюзив суҳбат

Хабарингиз бор, Республика махсус комиссияси 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилганини эълон қилди.

Шу муносабат билан ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Суперлига уй сафар тизимида давом этадими?

- Биз ишлаб чиққан режага кўра Суперлига учрашувлари уй-сафар тизимида давом эттирилади.

- Суперлига ўййинларини ёритишни истаган ОАВ ўинларга киритиладими?

- ОАВ ҳақида ҳам ўйлаганмиз. Уларга ҳам карантин қоидалари тақдим этилади, протоколга тўлиқ амал қилинади. Қайси жойдан кирилади, қайси жойдан чиқишади барчаси тартибли бўлади. Шу талабларга амал қиладиган ОАВ вакиллари ўйинларга киритилади.

- Бешта ўзгаришга рухсат бериладими?

- Бешта ўзгаришга рухсат берилади, лекин 3та имкониятда. Яъни бир жамоа ўйин давомида 3 марта ўзгариш учун пауза олади. Таймлар орасида ҳам футболчини алмаштириш мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, 5 футболчини ўзгартириш имконияти биринчи давра якуни, 13-турга қадар рухсат берилади.

- Суперлига баҳслари бошлангач, худо кўрсатмасин қайсидир футболчи ёки мураббийдан вирус чиқса бутун жамоа карантинга олинадими?

- Бу саволга жавобни аниқ билмайман. Лекин катта эҳтимол билан шундай бўлади. Бу нарсани Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳал қилишимиз керак. Айни пайтда Навоийда хизмат сафаридамиз, Тошкентга қайтганимиздан кейин улар билан учрашиб, барчасини келишиб оламиз.

- Тўрт даврадан иборат ПРО-лига тақдири нима бўлади?

- Хабарингиз бор, 2020 йилги ПРО-лига ҳали бошланмаган. Шу боис ушбу лига клублари бош мураббийлари билан гаплашиб, форматини ўзгартирамиз ва чемпионат баҳслари қачон старт олишини алоҳида эълон қиламиз.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика