Latest news

22:45"Милан" — "Кальяри". Элдор Шомуродов асосий таркибдами?  0 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  0 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  1 22:19Максим Шацких: "Ҳар бир учрашувда омадсизликка дуч келмоқдамиз. Бугун Саитов кутилмаганда жароҳат олди"  6 22:14"Ал Ҳилол" — Саудия Арабистони чемпиони! Жамоа 19-бор мамлакат титулига эга чиқди  1 22:03Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда ишончли ғалабага эришди ва вақтинчалик биринчи ўринга кўтарилиб олди  0 21:55Де Йонг "Барселона"дан кетадими?!  0 21:30Ла Лига. "Реал" "Гранада" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:30АПЛ. "Ноттингем Форест" ўз уйида "Челси" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:16РПЛ. ЦСКА ва Файзуллаев "Зенит" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:58"Металлург" футболчиси пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Қизилқум" билан дуранг қайд этилди  2 20:53Суперлига. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида учта гол киритилган баҳсда «Пахтакор» «Олимпик»ни мағлуб этди  71 20:18Манба: Модрич мавсум сўнггида "Реал"дан кетади, унинг рақамини эса Мбаппе олади  8 19:58"Зенит" - ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибдами?  6 19:45"Гранада" - "Реал". "Қироллик клуби" таркиби билан танишинг  2

Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима? News

Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?

Бугун Суперлигада 4-тур баҳслари старт олади.

Ортда қолган 3та тур давомида клубларимиз фойдаланган формаларга эътибор қаратдик.

ПФЛ мавсумдан олдин ҳар бир клубимизнинг уй ва сафар формаларини тақдим этди. Дастлабки учта турда фақатгина 5та клуб уй ва сафар формаларидан фойдаланди холос. Булар "Навбаҳор", "Динамо", "Қизилқум", "Сўғдиёна" ва "Металлург".

9та клуб эса уйда ҳам, сафарда ҳам бир хил рангли формаларда майдонга тушди. Баъзи клубларда иккинчи форма ҳали ҳам етиб келмаган бўлиш эҳтимоли катта. Баъзи клубларда сафар формалари бор, аммо ранги мезбон формасига ўхшаш бўлгани боис бошқа футболкада майдонга тушган бўлиши мумкин.

"Насаф" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси кўк)
"Олимпик" фақат оқда ўйнади (сафардагиси қизил)
"Пахтакор" фақат оқда ўйнади (уйдагиси кўк)
"Бунёдкор" фақат кўкда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Нефтчи" фақат сариқда ўйнади (сафардагиси яшил-оқ)
ОКМК фақат оқда ўйнади (сафардагиси кўк)
"Андижон" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Локомотив" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Сурхон" фақат сариқда ўйнади (сафардагиси кўк)

П.С. Бироз аввал ПФЛ 4-турда клублар фойдаланадиган формаларни эълон қилди. Унга кўра "Локомотив" мавсумда илк бор оқ рангли футболкада ўйнайди. "Насаф" ҳам биринчи марта кўк рангли либосда майдонга тушади.

Rating:    

Comments

+2   
28 mar 16:48:32
Nasafwinner
Assalomu alaykum!!!
Barcha muslisu mutaxassislarga ramozon oyi muborak bo'lsin.

Futbolda mayda - chuyda detallar bulmaydi. Barchasini e'tiborga olish kerak.
+1   
28 mar 14:42:02
FK Navba-FK Real
Молодцы ПФЛ ишлаяпти.
+1   
28 mar 14:23:03
Абдугаффор . N
Хм
+1   
28 mar 14:15:43
Нефтчи ФК
ПФЛ жаримага тортилар.
-1   
28 mar 14:31:39
SO'G'DIYONA Jizzax
Турсик рангиниям курилар бир хилмикан
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика