Latest news

21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  5 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  212 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  2 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  13 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  50 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  7

Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди News

Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди

Хабарингиз бор, 26-27 апрель кунлари Суперлигада 6-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Мазкур тур доирасида 26 апрель, жума куни “Динамо” ўз майдонида “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Сўнгги кунларда юртимиз бўйлаб ёмғир тез-тез ёғаётгани барчага маълум. Кеча кун бўйи ёмғир ёққани сабаб Самарқанддаги “Динамо” стадионида сув тўплангани ва ўйин бошқа санага кўчиши мумкинлиги борасида ОАВда хабарлар тарқалди.

“Динамо” клуби мазкур ҳолат юзасидан стадионни сувдан тозалаш ишлари олиб борилгани ва стадион 6-тур ўйинини ўзида қабул қилишга тайёр эканини маълум қилди.

“Динамо” — “Навбаҳор” учрашуви аввалдан белгиланганидек 26 апрель куни соат 17:30да бўлиб ўтади.

Шунингдек, мазкур тур доирасидаги “Сурхон” — “Андижон” учрашуви эса Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг мамлакат раҳбариятининг эҳтимолий ташрифи муносабати билан ўйинни бошқа санага кўчириш бўйича сўровига асосан 27 апрель кунидан 29 апрель санасига кўчирилди.

Мазкур баҳс 29 апрель куни соат 17:30да бўлиб ўтади.


Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика