Latest news

23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  2 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  28 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  4 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  9 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3

Суперлига. 5-тур лауреатлари аниқланди News

Суперлига. 5-тур лауреатлари аниқланди

Сайтимиз ўз анъанасига мувофиқ Суперлига 5-турининг энг яхшиларини аниқлади.


Тур дарвозабони - Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор")
"Бунёдкор"нинг тажрибали посбони Муроджон Зуҳуров 5та тур ичида иккинчи бор сайтимиз талқинига кўра турнинг энг яхши дарвозабони деб топилмоқда. Бу борада Зуҳуров ҳозирча рекордчи бўлиб турибди. Олмалиқда ўтган баҳсда тажрибали дарвозабон жамоасининг ғалабасига жуда катта хисса қўшди. У бир неча бор АГМК футболчилари томонидан йўлланган хавфли ва аниқ зарбаларни қайтарди. Энг асосийси шу куни ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.




Тур мураббийи - Андрей Канчельскис ("Навбаҳор")
Бу турда ушбу номга лойиқ мураббийлар кўп бўлди. Аммо сайтимиз ходимлари россиялик мутахассис танловида тўхташга қарор қилишди. Мавсумни у қадар омадли бошлай олмаган "лочинлар"ни 5-турда жиддий синов кутиб турарди. Ўтган мавсум "Навбаҳор" асосий таркибида ўйнаган кўплаб футболчиларни ўз сафига қўшиб олган, ўтган турда Термизда "Пахтакор" билан дуранг ўйнай олган ва бу мавсумда ҳозиргача мағлубият нималигини билмай келаётган "Сурхон" Фарғонада меҳмон бўлди. Турнинг марказий ўйинига айланиб кетган учрашувда "Навбаҳор" ақлли футбол ўйнаб якунда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Шу тариқа Андрей Канчельскис кетма-кет иккинчи марта сайтимиз талқинига кўра тур мураббийи деб топилди.




Тур футболчиси - Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор")
Худди мураббий каби тур футболчиси бўлиш учун ҳам даъвогарлар етарлича эди. Бироқ ҳозирги "Бунёдкор"нинг етакчиси ҳисобланган тажрибали Лутфулла Тўраев танловида тўхташга қарор қилдик. Жисмоний тестлардан ўтишда муаммоларга дуч келган футболчи яшил майдонга қайтдию, жамоага фойда келтиришни бошлаб юборди. Майдондаги ёш шерикларини бошқариш, ҳужумлар ташкил этиш каби ишларни бажаришдан ташқари чиройли гол уриб ўйин тақдирини ҳал қилишни ҳам уддалай олган Лутфулла Тўраев championat.asia сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



championat.asia талқинига кўра тур лауреатлари:


1-тур
Дарвозабон - Хуршид Ходжаев ("Бухоро")
Мураббий - Шота Арвеладзе ("Пахтакор")
Футболчи - Драган Черан ("Пахтакор")

2-тур
Дарвозабон - Ботирали Эргашев ("Динамо")
Мураббий - Рўзиқул Бердиев ("Насаф")
Футболчи - Элгужа Григалашвили ("Қизилқум")

3-тур
Дарвозабон - Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор")
Мураббий - Андрей Микляев ("Сурхон")
Футболчи - Зафар Полвонов (АГМК)

4-тур
Дарвозабон - Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")
Мураббий - Андрей Канчельскис ("Навбаҳор")
Футболчи - Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор")


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика