Latest news

09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  7 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  0 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  13 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  278 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  20 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  14 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8

Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди? News

Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?

Сўнгги 10 кун давомида Лига мана шу саволга жавоб топиш устида ишлади. Бунинг ҳам яхши, ҳам ноқулай томони бор.

Яхши тарафи шундаки, мамлакатдаги стадионлар босқичма-босқич ривожланиб бормоқда. Тақвим ва қуръа механизмларини шакллантириш томонлама Лига, ўз севимли клуби иштирокидаги учрашувни доим ҳам ўз стадионида томоша қила олмайдиган мухлис, шунингдек, ҳар сафар бошқа аренага кўчиб юришга мажбур клуб бунинг ноқулай томонларини ўз танасида ҳис қилмоқда. 


7 та клуб футбол майдони ҳолатидан келиб чиқиб, мавсумни ўз аренасида бошлаши мумкин: Андижон, Нефтчи, Қўқон-1912, Бунёдкор, Динамо, Сурхон, Хоразм. Бунёдкор стадиони барча кўрсаткичлар бўйича Лига томонидан қўйилган мезонларга тўғри келади. Республикадаги қолган барча стадионлар эса телетрансляциялар йўналишида иш олиб бориб, мавжуд камера платформаларини кабеллаштириш ва уланишларни ягона Патчроом орқали марказлаштириш тизимини жорий этиши лозим. 


Пахтакор, Қизилқум ва Бухоро клублари ўз уй ўйинларини ўтказадиган стадионда ишлар давом этаётган бўлиб, бунда улар мавсум стартига қадар тайёр бўлишга кафолат бермоқда. Улгурмаган клуб ё бошқа стадион билан шартнома имзолаши ёки уй ўйинларини ҳам рақиб майдонида ўтказишига тўғри келади. Бухоро “Суперлига регламенти”нинг 4.7-bandini бажариш устида ишламоқда. Боиси, мазкур вилоятда майдон парвариши учун мўлжалланган зарур техника мавжуд эмас. Қизилқум эса Ёшлик СМ прожекторларини талаб этилган кўринишга келтириш ишларини бошлаган. Ўз навбатида Пахтакор таъмирлаш ишларини якуний босқичда олиб бормоқда. 


Қолган 6 та клуб мавсумни бошқа аренада бошлайди. Қашқадарёнинг икки клуби Қаршидаги Марказий стадион тайёр бўлишини кутади ва у Лига томонидан қабул қилиб олингач, Қарши шаҳрига қайтади. Режага кўра, Насаф клубига қарашли стадион апрель ойидан бошлаб Суперлига ўйинларини қабул қилиши мумкин. Локомотив ва ОКМК стадионлари ҳам апрель ойига тайёргарлик кўрмоқда. Намангандаги стадион тайёр ҳолатга май ойида етиб келиши катта эҳтимол. Сўғдиёна эса Зоминдаги стадионни Суперлига учрашувларига мослаштириш ҳаракатига тушган. Иш режадан ташқари кечикса, клуб рақибларини Самарқандда қабул қилади. 

Тақвим тайёр. Стадионлар масаласида эса ҳамон ноаниқликлар бор. Эндиликда Лига қуръа механизмини ишлаб чиқади ва 2026 йилги мавсум учун буткул бошқа услубдан фойдаланади. Бу ҳақда кейинроқ алоҳида маълумот берилади.


Rating:    

Comments

+2   
11 jan 14:34:59
Бахтиёр Ашуров
Стадионлар муаммоси ҳеч тугамамас эканда!
+1   
11 jan 18:53:25
dessi anvar
майдон ўти учун иссиқни ҳам совуқни ҳам баҳонаси ўтмайди ана қатар , саудия , эмират иссиқ , совуқ деса ана шотландия , дания , норвегия , об ҳавони баҳонаси ўтмайди , айб мутахассисда пул бор деб клуб ичига кириб олган уя қуриб , ёки ҳалиги гап , футбол бўйича чемпионмас , таъмир қилиш бўйича чемпион нима фарқи бор мулла жирингни қаёқдан келишини , 34 йил бўлди камида 20 та стадион усти ёпиладигон қўрса бўларди
+1   
11 jan 17:27:58
Ulugbek....
Maydon maysasini 1 mavsum uchun qilishadimi bular. Har yili shu ahvol. Qizilqum maydoni har doim yangilanadi 3 oyda yana sap sariq boʼladi
+1   
11 jan 15:00:07
TOMJIQ_OLOT
"Бухоро" клуби ҳеч стадионга ёлчимади, ёлчимадида... Наҳотки, бутун бир вилоятда майдон парвариши учун мўлжалланган зарур техника мавжуд бўлмаса?! Шу масала ечилмайдиган муаммо эмаску?
-1   
11 jan 15:08:34
Ўзбек футболининг муҳлиси
Пахтакор стадионини бузиб янгидан қурганда ҳам ҳалигача битармиди, ахир 4 йилча бўб қолди ремонтга тушганига. Оддий Бунёдкор 2008-йил нолдан қурилиб, 2012-йил кузига битганди...
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика