Latest news

08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  0 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  8 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  8 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  148 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1

Суперлига-2023. Илк турда тоза ўйин вақти қанча эди News

Суперлига-2023. Илк турда тоза ўйин вақти қанча эди

Ҳар турнинг тоза ўйин вақтларини эълон қиламиз.

Ўқувчида таққослаш имконияти бўлиши учун машҳур Опта статистикасидан фойдаланамиз. У орқали Ла лига, АПЛ ҳамда А серияънинг 2022/23-йилги мавсумидаги барча ўйинларнинг ўртача тоза ўйин вақтини кўриш мумкин. Бунда албатта тезлик эмас, вақт масаласи назарда тутилган.

Суперлига илк турида Насаф — Андижон ўйини 66 фоизлик кўрсаткич қайд этган. Вадим Агишев бошқариб борган учрашувда тўхталишлар 87 тани ташкил қилади. Шу турдан ўрин олган ҳамда Фирдавс Норсафаров бошқариб борган Турон — Бухоро учрашувда тўхталишлар сони янада камроқ — 82. Бу эса фоизларда мазкур икки беллашув тоза ўйин вақти масаласида яхшироқ натижа қайд этишига замин яратган.

Бунда яна бир жиҳатга эътибор қаратиш мумкин. Учрашув фаворити ҳисобланган Насаф мавсумни 3 очко билан бошлаш илинжида фаолликни дақиқама-дақиқа ошириб борган. Ўз навбатида Андижон ҳам учрашувни ортиқча чўзиш учун ҳаракат қилмаган ва якунда ғалаба голини уришга ҳам эришган.

Бекободда кечган ва Раҳимбек Каримов бошқариб борган Металлург — Нефтчи баҳсида турдаги энг паст кўрсаткич қайд этилган. Нефтчи биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 2 та гол фарқи билан олдинга чиқиб олади. Сафарда ўйнаётганидан ва ҳисоб ўзини қониқтирадиган кўринишда эканлигидан келиб чиқиб, меҳмонлар иккинчи бўлимда темпни ортиқча оширишга интилмаган. Бу эса табиий ҳолат.

Маълумот учун, Туркия Суперлигаси етакчилари бўлган Фенербаҳче ва Галатасарой бир неча кун аввал ўзаро тўқнаш келишди. Туркия нашрлари мазкур беллашувда тоза ўйин вақти 43 дақиқани ташкил қилганига эътибор қаратди. Бир таймдан ҳам кам бу кўриниш сабабли учрашув мухлислар кутганидек ёрқин кечмади: қоида бузишлар, кўп тўхталишлар ва дуранг натижа.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика