Latest news

22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  0 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  3 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  6 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1

Суперлига-2020. Драган Черан - тўпурар! News

Суперлига-2020. Драган Черан - тўпурар!

2020 йилги Coca Cola Суперлига баҳслари ўз якунига етди.

Мавсум давомида 21та гол урган "Пахтакор" аъзоси Драган Черан кетма-кет иккинчи йил Суперлига тўпурари бўлди. Иккинчи ўринни "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов эгаллади - 17та гол. "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев 16та гол уриб тўпурарлар пойгасида учинчи ўринни эгаллади.

Ўтган мавсум ҳам Черан 23та гол билан тўпурар бўлган эди. Умуман олганда еттинчи марта хорижлик футболчи Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлди. Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида икки мавсум тўпурар бўлган биринчи легионерга айланди.

Ўзбекистон чемпионатида энг кўп тўпурар бўлиш бўйича Жаъфар Ирисметов мутлақ рекордчи ҳисобланади. Айни пайтда "Пахтакор" спорт директори сифатида ишлаб келаётган Ирисметов 1996, 1997 ва 2000 йилларда жами уч марта тўпурар бўлган. Драган Черан ўз вақтида икки мартадан тўпурар бўлган Бахтиёр Ҳамидуллаев, Умид Исоқов, Олег Шацких ва Шуҳрат Мирхолдиршоев каби ҳужумчиларга етиб олди.


Барча легионер тўпурарлар рўйхати:

2009 - Ривалдо 20та гол (Бразилия)
2011 - Милош Трифунович 17та гол (Сербия)
2013 - Олександр Пишур 19та гол (Украина)
2014 - Артур Геворкян 18та гол (Туркманистон)
2018 - Тиаго Безерра 17та гол (Бразилия)
2019 - Драган Черан 23та гол (Сербия)
2020 - Драган Черан 21та гол (Сербия)

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика