Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Суперлига-2018. Мухлислар клуби етакчилари ҳам расман клуб вакилига айланишлари лозим News

Суперлига-2018. Мухлислар клуби етакчилари ҳам расман клуб вакилига айланишлари лозим

Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

ЎзПФЛ футбол клублари фаолиятини тубдан яхшилаш юзасидан аниқ талаблар ишлаб чиқди. Кўплаб янгиликлар жорий қилинган янги таҳрирдаги мусобақа Регламентида ЎзПФЛ қошида спорт тадбирларини ташкиллаштириш ва мухлислар билан ишлаш бўлими ҳам ташкил этилганлиги айни муддао бўлди.
Бундан кўзланган мақсад янги мавсумнинг ҳар бир тур ўйинларини байрамона ўтказиш, мухлисларнинг стадионларга ташрифини оширишдан иборат. Янгича кўринишда иш бошлайдиган мухлислар клуби етакчисининг вазифалари нималардан иборат бўлади?

Юксак маданиятли, билим ва заковатда намуна бўла олувчи, расмий штат асосида иш бошловчи Мухлислар клуби етакчиси ЎзПФЛ мазкур бўлимининг низом ва йўриқномалари асосида иш юритар экан, ЎзПФЛнинг келгусида амалга оширадиган лойиҳаларини амалга оширишга, Суперлига ва Про-лига учрашувларини юқори савияда ўтказишга ўз ҳиссасини қўшади. Клуб сардоридан энг аввало атрофига мухлислик маданияти доирасида ишқибозлик қилувчи фаол ёшларни йиғиш, учрашувлар пайтида ўз жамоаси шарафини мазмунли ва ёқимли чақириқлар билан қўллаб-қувватлаш билан бирга рақиб жамоа ва унинг мухлислари ҳурматини сақлаш, уй ва сафар учрашувлари чоғида рақиб жамоа мухлислари билан доимий дўстона алоқалар ўрнатиш талаб этилади. Шунингдек, сардор ёшидан қатъий назар футболни чин дилдан севувчи, жамоасини нафақат ғалабали онларда, балки мағлубиятга учраганда ҳам олқишлай оладиган, мухлислик доирасида клубнинг кўплаб лойиҳаларида иштирок эта олувчи ишқибозларни Мухлислар клубига аъзоликка қабул қилиш, уларнинг рағбатлатирилишини ташкил этиш, ҳатто клубга аъзо мухлисларнинг кийими борасидаги ташқи кўринишига ҳам алоҳида эътибор бериши зарур.  

Бир сўз билан айтганда, жамоаларнинг Мухлислар клуби етакчиси ҳар бир ўйиннинг завқли, чиройли ва албатта, байрамона ўтишида фаол бўлиши талаб этилади.    

Мухлислар клуби аъзоларининг кўриниши қуйидагича тартибда бўлиши мақсадга мувофиқдир:

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика