Latest news

21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  0 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  101 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11

Суперлига: 15-тур лауреатлари аниқланди ФОТО News

Суперлига: 15-тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 15-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади


Тур ўйини - "Бухоро" - "Бунёдкор" (2:2)

Учрашув 15-турнинг марказий ўйини мақомига мутлақо мос тушди. Кескин курашлар, тўқнашувлар, голлар, жароҳатлар, хуллас мухлислар асло зерикишмади.

Аввалига меҳмонлар сафида жамоа сардори Жавлон Иброҳимов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Етакчисиз қолган "қалдирғочлар" ўйини кескин ўзгарган бўлсада, Қосимов шогирдлари биринчи бўлиб ҳисобни очишди. 5 дақиқа ўтгач бухороликлар вазиятни ўнглашди. Бу вазиятда Улуғбек Бақоевнинг топқирлигини алоҳида таъкидлаган бўлардик. Мезбонлар ҳисобни тенглаштиришидан бир дақиқа олдин Бақоев Арслонмурот Амонов ва Шаҳбоз Эркинов ўрнига Санъат Шихов ва Баҳодир Насимовни майдонга туширди. 37-дақиқада уларнинг бири пас берди, иккинчиси эса гол урди. Иккинчи бўлимда ҳам кескинлик камаймади, аввалига "Бухоро" Азиз Ибрагимовнинг пенальтидан урган голидан сўнг олдинга ўтиб олди. Сал ўтиб эса яна ўша Тошматов пас берди ва яна ўша Нурматов гол урди - 2:2.


Тур мухлислари - Бухорода

Бухородаги "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашувини томоша қилиш учун стадионга 18891 нафар мухлис ташриф буюрди. Ишқибозлар стадионда ўзгача муҳитни яратишди. Шу боис тур мухлислари номинациясида "Бухоро" ишқибозлари ғолиб деб топилди.


Тур ҳаками - Азиз Асимов

Суперлига 15-турида ишлаган ҳакамлар орасида Намангандаги "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" баҳсини бошқариб борган Азиз Асимовни алоҳида ажратиб кўрсатишни лозим топдик. Водий дербисини бир текисда бошқариб борган Асимов учрашувда битта ҳам сариқ карточка кўрсатмади.


Тур матбуот хизмати - "Насаф"

Бу турда "Насаф" матбуот хизмати энг яхши бўлди. "Аждарлар" матбуот хизмати ходимлари ўринбосарлар ва асосий жамоа ўйинларини бирдек яхши савияда ёритишди. Суратлар, ўйинга превью, учрашув тугаганидан сўнг мураббийлар фикрлари ўз вақтида чоп этилди. Шу боисдан "Насаф" матбуот хизмати бу турда энг яхши деб эътироф этилди.


Тур иқтибоси: "Танаффусда йигитлар билан эркакча гаплашиб олдик"

"Металлург" бош мураббий Андрей Шипилов "Насаф" билан уйда қайд этилган дуранг (2:2)дан сўнг фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, беллашувда "Насаф" 2:0 ҳисобида олдинда бораётганига қарамай иккинчи бўлимда бекободликлар иккита гол уришга муваффақ бўлишди.
"Биринчи бўлимда жуда қўрқиб ўйнадик. Бунақа ўйинни ўтказганимизни эслай олмайман. Танаффусда йигитлар билан эркакча гаплашиб олдик. Уларга муваффақиятга эришган ўйинларимизни мисол келтирдим. Менимча бу футболчиларимизга ижобий таъсир қилди ва улар иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз учун жамоамизга эътирозим йўқ. Биринчи бўлимда "Насаф" бизга нисбатан ўзи ҳоҳлаганча ўйнади. Афсуски, бунга ўзимиз қўйиб бердик." (c) Андрей Шипилов.


Тур голи - Шаҳзодбек Нурматов

"Бунёдкор" ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов бу турда иккита гол урди. Унинг "Бухоро" дарвозасига йўллаган биринчи голини энг чиройли гол деб топдик. Чап қанотдан Мурод Тошматовнинг ҳаволатиб етказиб берган тўпини Нурматов тўхтатмасдан Акмал Турсунбоев дарвозасига жойлаб қўйди.




Тур дарвозабони - Абдумавлон Абдужалилов

"Нефтчи" жамоаси 15-турда пешқадам "Пахтакор"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Биз фарғоналиклар кипери Абдумавлон Абдужалиловни тур дарвозабони деб топдик. Айтиш мумкинки, шу куни "Нефтчи" учун кучли рақибдан 1 очкони айнан у олиб берди. Абдумавлон баҳс давомида Исмоил Гонсалвеш, Жамшид Искандеров, Акмал Шораҳмедов ва Тиаго Безерраларнинг зарбаларини бартараф этди ва бу турда энг зўри бўлишга ҳақли эканини исботлади.


Тур мураббийи - Илҳом Мўминжонов

"Навбаҳор" бу турда "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Наманганликлар охирги учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказишмоқда. Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Навбаҳор" охирги бешта ўйинда умуман гол ўтказмасдан ғалаб қозонмоқда. Бу ҳақда олдинроқ хабар берган эдик. Мана шундай ишончли натижалар сабаб Мўминжонов энг яхши деб топилди.


Тур футболчиси - Шаҳзодбек Нурматов

Бухорода ўтган қийин ўйинда айнан Нурматовнинг голлари "Бунёдкор"га 1 очко тақдим этди. Дастлаб Шаҳзодбек ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқадаги иккинчи голи билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа, Шаҳзодбек Нурматов 15-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Рамзий терма жамоа 3-4-3

Дарвозабон: Абдумавлон Абдужалилов ("Нефтчи")

Ҳимоячилар: Санъат Шихов ("Бухоро"), Файзулла Қамбаров ("Қизилқум"), Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")

Ярим ҳимоячилар: Эркин Бойдуллаев ("Қизилқум"), Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив"), Аъзам Алиев ("Навбаҳор"), Мурод Тошматов ("Бунёдкор")

Ҳужумчилар: Шаҳзод Нурматов ("Бунёдкор"), Анвар Бердиев ("Нефтчи"), Бобир Абдихолиқов ("Насаф")

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика