Latest news

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Суперкубокда пенальти белгиланиши тўғри бўлдими? Суперлиганинг 11-турида нечта ҳакамлик хатолари юз берди? News

Суперкубокда пенальти белгиланиши тўғри бўлдими? Суперлиганинг 11-турида нечта ҳакамлик хатолари юз берди?

Ҳакамлик фаолияти бўйича экспертимиздан таҳлил.

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан биргаликда Суперлиганинг 11-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


❌✅ "Андижон" - "Сурхон"

Менинг фикримча, ВАР бу эпизодга нотўғри аралашмоқда. Ҳакам ўзининг дастлабки қарорини кучда қолдириб, тўғри қилмоқда. Иккинчи такрорий лавҳада аниқ кўринадики, "Андижон" дарвозабони "Сурхон" ўйинчисининг бошига эмас, балки елкасига тегмоқда. Акс ҳолда, бу эпизодни "эҳтиётсиз ўйин" деб баҳолаш, бунинг учун сариқ карточка кўрсатиш ва пенальти белгилаш мумкин бўларди.

ВИДЕО


"Насаф" - ОКМК

Ҳакам ўйинни давом эттириш қарори тўғри. Тўп "Насаф" ўйинчисининг қўлига тегди, аммо қўл тирсакдан букилган, танага ёпишган ҳолда эди ва тўп жуда яқин масофадан тегди.

ВИДЕО


"Нефтчи" - "Шўртан"

ВАРнинг аралашуви ва ҳакамнинг якуний қарори ўринли ҳисобланади. Фикримча, бу ерда "Шўртан" ҳимоячиси томонидан қоиданинг жиддий бузилиши яққол кўзга ташланган. У тўпга қарамади ва оёғини тик ҳолатда олдинга чўзиб, бутсасининг тишли тарафи билан курашга киришган, шу пайт тўп бош баландлигида учиб келаётганди. Натижада, ҳимоячи рақибнинг қорин соҳасига / кўкракдан бироз пастроққа бутсасининг тишли қисми билан зарба берди, зарба кучи – ўртача. Буларнинг барчаси ҳимоячини майдондан четлатиш учун асос бўлади.

ВИДЕО


"Нефтчи" - "Шўртан"

Ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш билан боғлиқ икки босқичли эпизод содир бўлган. Биринчи босқич – жарима майдонига узатилган пас. Бу вазиятда ишонч билан айтиш мумкинки, офсайд йўқ, чунки "Шўртан"нинг узоқ нуқтада турган ҳимоячиси "Нефтчи" ўйинчисига қараганда дарвоза чизиғига анча яқин турганди.

Иккинчи босқич – кесиб берилган пас. Бу ерда "Шўртан" ҳимоячиларидан қайси бири (пасни бартараф этишга уринаётган яқиндаги ёки узоқдаги футболчи) дарвоза чизиғига яқинроқ турганини аниқлаш лозим. Аммо кўз билан пайқаш мумкинки, икки ҳужумчи ўйинчи узоқдаги ҳимоячига нисбатан дарвоза чизиғидан сал нарироқда турибди. Шу сабабли, "Нефтчи"нинг голи тўғри ҳисобланди. Ҳакамларнинг қарори ўринли.

ВИДЕО


"Навбаҳор" - "Қўқон-1912"

Менинг назаримда, ҳакам қарор қабул қилиши учун эпизод аниқ бўлган. "Қўқон-1912" ҳимоячиси тўпга етиб келолмади ва уни бартараф учун уриниш чоғида ҳужумчининг оёғига тегиб кетди. Бу сариқ карточкасиз эҳтиётсизлик туфайли содир бўлган қоида бузилиши ҳисобланади. Фақат бир нарса – ҳакамнинг гарчи эпизодни баҳолаш учун жуда қулай жойда турган бўлса-да, қисқа муддатли иккиланиши эътиборни тортди.

ВИДЕО


"Пахтакор" - "Хоразм"

Ҳакамнинг қарорига ишонмаслик учун ҳеч қандай асос йўқ. Ҳақиқатан ҳам, трансляция ва такрорий вазиятлардан кўриниб турибдики, "Хоразм" ўйинчилари жарима зарбасини ҳуштаксиз амалга оширди. Ҳакам тўп ўйналадиган жойнинг ёнида турган эди, бу мантиқий ва тушунарли ҳолат. Кейин у ҳужум ривожланишига қараб жарима майдони томон ҳаракатланди. Жарима зарбасини ҳуштак билан бошлаш шарт эмас. Трансляцияга кўра, ҳеч қандай жазо белгиланмагани учун, ҳакам ўйинчилардан зарбани ҳуштак билан бошлашни талаб қилиши шарт эмасди. Ҳакам зарбани ҳуштак билан бошлаш кераклигини ҳеч қандай ишоралар билан кўрсатмади. Ҳимояланаётган ўйинчилар жарима зарбаси амалга оширилади деб ўйлади. Ҳимоячиларнинг стандарт вазиятнинг бошлаб кетилишига тайёр бўлмаганлиги – ўз муаммоси. Ҳакамнинг қарори эса тўғри.

ВИДЕО


Шунингдек, экспертимиз "Машъал" - "Бунёдкор" ўйинидаги воқеаларни таҳлил қилди. Бу ҳақда алоҳида ёзганмиз:

ВИДЕО

ВИДЕО


Бундан ташқари, мутахассис Ўзбекистон Суперкубоги ўйинидаги ҳолатни таҳлил қилиб чиқди:

❓✅ "Насаф" - "Андижон"

Бу вазиятнинг ёмон томони шундаки, ҳеч ким тўпга тегмади. Ҳаммаси ҳакамнинг бу ҳолатни қандай талқин қилишига боғлиқ, чунки тўп аслида на ҳужумчининг, на ҳимоячининг назорати остида эди. Шу билан бирга, жуда хавфли бўлган бутсанинг таг қисми билан тўқнашув (контакт) содир бўлди.

Шуни айтишим мумкинки, баъзи мамлакатларда бунинг учун пенальти берилмасди, чунки ҳужумчи тўпга тегмади, ВАР эса аралашмасди. Россияда қандай йўл тутилишини айта олмайман – бундай эпизодлар унчалик кўп бўлмаган ва талқинлар мавсумнинг ўзида ўзгариб турган. Эҳтимол РПЛда бу ҳам пенальти бўларди. Англияда эса бундай вазият учун пенальти белгиланмаган бўларди. Шунинг учун ҳакам пенальти белгилашда аниқ хатога йўл қўйди, деб бўлмайди. Вазият "мураккаб" ва етарлича чигаллик мавжуд.

ВИДЕО


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика