Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Суперкубок-2022. Рўзиқул Бердиев: "Балки "Навбаҳор" билан ўйинда таркибимизни ўзгартирармиз" News

Суперкубок-2022. Рўзиқул Бердиев: "Балки "Навбаҳор" билан ўйинда таркибимизни ўзгартирармиз"

Ўзбекистон Суперкубоги-2022 доирасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.

"Ўйин сифати у қадар юқори бўлмади. Битта хато натижага таъсир қилишини билардик. Гол ўтказилган вазиятда ҳимояда парокандалик кузатилди. Бугунги ўйин ўтган йилги Суперкубок ўйинини ёдга солди. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман.

Бугун Ҳусниддин Алиқуловни таваккал қилиб ҳужумга туширдим. Ўйинни қутқармоқчи бўлдик.



Ойбек Бозоровнинг йўқлиги Шерзод Насруллаевга ҳам таъсир қилди. Соловьёв жамоамизга яқинда келди, ҳали ўйинимизга киришиб кетмади. Нафақат унда, балки тажрибали футболчиларимизда ҳам кўп хатолар бўлди: Станоевич, Муҳитдиновда.

4-3-3 схемасида ҳаракатландик. Марко Станоевич ва Шароф Муҳитдинов кўпроқ ҳужумда ёрдам бериши лозим эди.

Голни яхшилаб таҳлил қиламиз, бизнинг талабимиз бошқача эди. Қайтараман, бугун хатолар кўп бўлди. Голдан кейин ҳужумга берилганимиз учун "Пахтакор" қарши ҳужумларга бемалол ўтди.

"Навбаҳор" вакиллари бугунги ўйнимизни кузатди? Улар нафақат бугунги ўйинимиз, балки Туркиядаги ҳамма ўйинимизни кўриб, ўрганиб чиқишди. Лекин биз балки кейинги ўйинда схемамизни ва таркибимизни ўзгартирармиз.

Босния ва герцеговиналик ҳужумчи рўйхатдан ўтказилди, фақат лицензия олса бўлди. Агар унинг ҳолати яхши бўлса, "Навбаҳор" билан ўйинда майдонга тушади", –деди Рўзиқул Бердиев. 



Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика