Сульшер: "Умид қиламанки, футболчилар ўтган ўйиндан кейин яхши ухлашган"
28 dec 2019 21:17
News
Сульшер: "Умид қиламанки, футболчилар ўтган ўйиндан кейин яхши ухлашган"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Бернли"га қарши учрашувдан олдинги фикрларини билдирди.
2 кун олдин "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда тор-мор этган манкунианликлар бугун ҳам учрашувда қатнашади.
"Икки ўйиннинг орасида бир кун бор. Умид қиламанки, "Ньюкасл"га қарши учрашувдан кейин футболчилар мириқиб ухлашган. Бир кун ичида эса биз барчасига улгуришими керак: машғулот, яна бир қанча қўшимча машқлар, тикланиш ва реабилитация.
"Ньюкасл"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ уч гол уришни уддаладик. Ўша пайтгача кўп куч йўқотдик. Футболчиларга эса бир кунлик дам бериш адолатсизлик деб ҳисоблайман", - деди Сульшер.
Link :
Source : twitter.com/manutd
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments