Latest news

08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  3 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  11 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0

Сульшер: "Ливерпуль"га қарши ПСЖ билан баҳсга қараганда яхшироқ ўйнашимизни хоҳлайман" News

Сульшер: "Ливерпуль"га қарши ПСЖ билан баҳсга қараганда яхшироқ ўйнашимизни хоҳлайман"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида иштирок этди.

Британиянинг энг катта дербиси якшанба, 24 февраль куни бўлиб ўтади.

"Бу улар учун ҳам, биз учун ҳам муҳим ўйин. Биз топ-4да бўлишни хоҳлаймиз. Биз "Ливерпуль" билан ўйнаймиз ва бу қарама-қаршилик "Манчестер Юнайтед" учун, мухлислар учун, клуб учун қанчалик муҳим эканлигини биламиз. Жамоамиз учун чақирув кутаяпмиз.

Биз МЮ тарихи учун муносиб бўладиган жамоа қурмоқчимиз. Агар уларни уйда мағлуб эта олсак, бу янги қадам бўлиши мумкин. "Тоттенхэм", "Арсенал" ва "Челси"ни сафарда енгиш ажойиб. Лекин, ўзимизни уйда ҳам кўрсатишимиз керак.

Чемпионлик пойгаси "Ливерпуль", "Сити" ва "Тоттенхэм" ўртасида? Мен бошқа жамоалар ва уларнинг иши ҳақида ўйламайман. Мен ўз жамоам ҳақида, курашда бўлиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлайман.

Биринчи ўрин учун кураш 3 жамоа ўртасида кечмоқда, тўртинчи поғона учун ҳам шунча клуб беллашмоқда. Мақсадимиз - олдиндаги ўйин. Мен "Тоттенхэм" чемпион бўлишини хоҳлайманми? Бу ҳақда алоҳида ўйлаб кўрмайман. Балки!

Бизни қийин баҳс кутиб турганини биламиз. Улар бу мавсум ғаройиб ўйнашмоқда. Лекин, улар "Олд Траффорд"да тўп тепиш қийинлигини билишади. Ўйлашимча, улар бизга, биз эса уларга ҳурмат кўрсатамиз.

"Ливерпуль"га қарши ПСЖ билан ўйинга қараганда яхшироқ ўйнашимизни хоҳлайман. Бу бизнинг мақсад. Бу топ рақибга қарши муҳим ўйин. ПСЖ билан ўйин тажрибасидан тўғри хулоса чиқаришимиз ва бутун беллашув давомида ўйинда қолишимиз керак", - дея Сульшернинг сўзларини келтирди МЮ расмий сайти.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика