Latest news

19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  7 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  1 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 2:0 (матнли трансляция)  6 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  15 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1

Суҳроб Неъматов: “Ҳар бир баҳсга сўнгги учрашувга тушгандек чиқяпмиз” News

Суҳроб Неъматов: “Ҳар бир баҳсга сўнгги учрашувга тушгандек чиқяпмиз”

Кеча олий лига аутсайдери “Бухоро” ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилиб, яна мағлубиятга учради.

“Қалдирғочлар” 2:1 ҳисобида сафарда ғалаба қозонди. Учрашувдан кейин бухороликлар сардори Суҳроб Неъматов ўйин ҳақида шундай деди:

- Ўйин назаримда тенг курашлар остида ўтди. Тўртта голли вазиятни яратган бўлсакда, афсуски шундан биттаси гол билан интиҳо топди. Рақиб эса 3та имкониятнинг 2тасидан унумли фойдаланиб қолди. Таркибимиз давралар оралиғида деярли янгитдан тузилди. Янги келиб қўшилган футболчилар ёмон эмас. Ҳамма жамоа муваффақият қозониши учун сидқидилдан харакат қилди. Лекин барибир вақт кераклиги билиниб турибди. Бироз ўтсин, хаммаси яхши бўлиб кетади деб ўйлайман. Биринчи даврага нисбатан ҳозирги кунни солиштириб, сифат ҳақида гапирмоқчи эмасман. Сабаби футболчилар нотўғри тушуниб, кейин мендан ранжиб қолиши мумкин. Шу боис келинг, бу ҳақда гапирмаганим маъқул.

- Айни дамда эгаллаб турган ўрнимиз “Бухоро”га мос эмас. Хавфли зонани тарк этиш учун ўйлайманки, имконият ҳали бор. Бу вазиятдан чиқиб кетишимизга ишонаман. Биз ҳар бир баҳсга худди сўнгги учрашувга чиққандек тушяпмиз. Ҳар бир ўйиннинг қиймати жуда юқори биз учун.
 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика