Latest news

10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  0 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  8 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  11 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   8 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  23 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0

Станислав Черчесов: "Германиянинг тезлигига бардош беролмадик" News

Станислав Черчесов: "Германиянинг тезлигига бардош беролмадик"

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Германиядан учралган йирик мағлубиятдан кейин уйин ҳақида қуйидагича изоҳ берди.

- "Биринчи бўлимда биз немисларнинг тезлигига бардош беролмадик. Ўйиндан аввал ҳам футболчиларга рақибнинг тезлига тайёр туришимиз лозимлигини уқтиргандик. Учрашувдан кейин ҳам кийиниш хонасида бу ҳақда гаплашдик. Айнан шу нарса бизга панд берди.

Германия баҳсни жуда агрессив руҳда бошлади. Охирги ўйинлардаги муваффақиятсизликлар уларни ғазаблантиргани шундоқ кўриниб турди. Биз ўйинни жуда ёмон бошладик демаган бўлардим. Аммо ҳаддан ташқари хотиржамликка берилганимиз сезилиб қолди.

Германия таклиф этган тезликка бардош беролмаганимиз уларга устунлик тақдим этди.

Танаффусда кийиниш хонасида ҳеч кимга бақирганим йўқ. Чунки бунга ҳожат ҳам йўқ эди. Таблодаги ҳисобдан футболчиларнинг ўзлари ҳам тегишли хулоса чиқариб, биринчи таймни ёмон ўтказишганини сезиб туришганди. Шу боисдан ҳам бу ерда ортиқча гапга ҳожат қолмаганди. Бу вазиятда танқид эмас, балки қандай қилиб яхши ўйнаш кераклигини тушунтириш лозим".

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика