Latest news

21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  0 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  10 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2

Сречко Катанец Ҳиндистонга қарши баҳс, Алижоновнинг ҳолати ва Сурия билан ўйин ҳақида гапирди (тўлиқ матбуот анжумани) News

Сречко Катанец Ҳиндистонга қарши баҳс, Алижоновнинг ҳолати ва Сурия билан ўйин ҳақида гапирди (тўлиқ матбуот анжумани)

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашувидан олдин терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Отабек Шукуров матбуот анжуманида қатнашишди.




-Мураббий ва ўйинчининг эртанги ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

Сречко Катанец: - Хайрли тонг. Яна бир ўйин, яна бир қийин учрашув. Биз тайёрмиз.

Отабек Шукуров: - Иккинчи ўйинга тўлиқ тайёрмиз.

- Ҳозиргина Ҳиндистон термаси бош мураббийи кўпроқ ҳужумда ўйнаймиз деб айтди. Агар эртага Ҳиндистон ҳужумкор ўйин кўрсатса, бу Ўзбекистон учун қулайроқ бўладими?

- Сиз ҳақсиз. Албатта, агар Ҳиндистон ҳужумкор ўйин кўрсатадиган бўлса, бу бизга қулайроқ бўлади. Ҳиндистоннинг ўйинини томоша қилдик. Жамоа яхши шаклланган, тартибли, шу билан бирга, улар жуда агрессив. Биз бўш нуқталар топишимиз керак. Кеча Саудия Арабистони қандай гол урганини кўрдингиз. Бир футболчи уч ҳимоячидан ўтиб, гол урди. Бу қийин бўлади, аммо мен жамоамни шунга тайёрлашим керак. Асосийси, биз эртага сабрли бўлишимиз керак.

- Отабек, биринчи ўйинда кутилмаган натижа бўлди. Ҳозирда футболчилар Сурия билан ўйиннинг босимидан чиқиб кетдими ёки ҳали ҳам бу нарса жамоага таъсир ўтказяптими?

- Биз Сурияга қарши дуранг ўйнадик, аммо ютқазмадик. Сурия яхши ҳимояланди, уларда яхши мураббий бор. Ҳали ҳам бизда яхши имконият бор. Ҳаммаси ўз қўлимизда, кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, Сурия билан ўйиндаги натижани ювиб кетамиз. 

- Гуруҳдаги қайси жамоа фаворит ҳисобланади? Гуруҳда қайси ўринни эгалламоқчисиз?

- Мен ҳар бир ўйинга алоҳида эътибор бераман. Биз эртага ғалаба қозонишимиз керак. Мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш. Менинг вазифам жамоани яхшироқ ўйнатиш ва ўйинларда ғалаба қозониш. Бошқалар бизнинг жамоамиз ҳақидаги фикрини ҳурмат қиламан, аммо бунга эътибор қаратмайман.

- Отабек, Ҳиндистон терма жамоасини ўрганиб чиққан бўлсангиз керак. Ҳиндистоннинг қандай қучли жиҳатлари бор?

- Ҳиндистон жуда тартибли жамоа экан. Австралия дарвозабоннинг хатоси билан гол урмагунга қадар, жамоа жуда зўр ҳимояланаётганди. Муносиб рақиб, яхши ўйин бўлади. Вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Ҳиндистонни жуда кўп мухлислар қўллаб-қувватлашади. Шу ҳақида фикрингиз?

- Мухлислар фактори фойда бериши мумкин, аммо бу зарар бериши ҳам мумкин.

- Алижоновнинг ҳолати ҳақида гапирсангиз. Икки сафардан бери машқ қилмаяпти. Мухлислар учун бу муҳим...

- Алижонов бу мусобақада бошқа ўйнамайди.

- Сурияга қарши дуранг натижалан кейин Ўзбекистон терма жамоасида босим борми?

- Биз позитив бўлишимиз керак. Лекин босим бўлиши керак эмас. Ўйинчилар бор кучларини сарфлашса, ҳаммаси яхши бўлади.

- Сречко Катанецга савол. ЖЧ саралишидаги Эронга қарши ўйинда 2:1 ҳисобида ютқазаётган пайтимиз, беш нафар ҳимоячидан тўрт нафар ҳимоячига ўтгандик. Якунда гол киритиб, ўйинни қутқариб қолдик. Сурияга қарши ўйинда ҳам бизда шундай имконият бор эди. Саволим шундан иборатки, Эктор Купер биз учун принципиал рақиб бўлгани учун таваккал қилинмадими?

- Эронга қарши ўйинда гап тактикада эмас, ўйинчиларнинг хоҳишида эди. Сиз 10 та ҳимоячини ўйнатсангиз ҳам, агар уларда гол уриш хоҳиши бўлса, футболчилар ҳужум қилаверишади. Эрон билан ўйиннинг иккинчи бўлимида биз тактикани ўзгартирмадик, шунчаки Сергеевни майдонга туширдик. Осиё кубогига келсак, бу ерда вазиятни мен назорат қиламан. Сурия икки нафар тезкор ва ҳужумкор ўйинчини майдонга туширди, шу сабаб ҳам ҳеч нарсани ўзгартиришни истамадим. Сабаб шунда. Куперга келсак, йўқ, ҳеч қандай припципиаллик йўқ. Купер мен учун жуда яхши инсон ва ажойиб мураббий. Уни жуда ҳурмат қиламан. Билмадим, унинг ҳаёлида нима бор эди, лекин мен ҳеч қачон бу тарзда фикрламайман.

- Отабек, Сурияни ҳар қандай ҳолатда мағлуб қилишимиз керак деб айтиб ўтгандингиз. Ҳиндистонга қарши ҳам шундай дейишимиз мумкин. Эртага майдонда бу нарсани қандай амалга оширмоқчисизлар?

- Тактик жиҳатдан бунга мураббий жавоб беради. Футболчи сифатида гапирсам, ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. Сабаби, бизни оиламиз, дўстларимиз кузатиб туришади. Сурияга қарши ўйинда мухлислар бироз ранжишди. Мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳамма нарса қиламан. Ҳар бир футболчи бунга тайёр. Майдонга чиқиб буни исботласак бўлди. Ўйлайманки, буни уддалаймиз.

Жалолхон Иноғомхўжаев ёзиб олди

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика