Latest news

19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  5 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  0 19:20Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  15 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 19:00Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  7 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  4 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  1 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  6 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  3 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  30

Сречко Катанец: "Гонконг қандай қилиб очко олмагани ва фақат битта гол ургани ҳайратланарли" News

Сречко Катанец: "Гонконг қандай қилиб очко олмагани ва фақат битта гол ургани ҳайратланарли"

Эртага, 21 март куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 ва Осиё Кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасида Гонконг терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчимиз Одилжон Ҳамробеков Гонконгга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Сречко Катанец: "Биз бу ерга ғалаба қозониш учун келдик. Бир ҳафта давомида ўйинларга яхши тайёргарлик кўриш учун барча ишни қиламиз. Ироқ терма жамоаси мураббийи сифатида аввал Гонконг терма жамоасига қарши баҳс олиб борганмиз. Бироқ бу умуман бошқа даражадаги ўйин эди. Ўшанда рақиб жамоа чуқур ҳимояланган. Ҳозир вазият ўзгарган. Жамоа Осиё кубогида ҳам ёрқин ўйин намойиш этди.

Гонконг Эронга қарши ва гуруҳдаги бошқа учрашувларда бир қанча хавфли ҳужумлар ташкил этди. Бу жамоа қандай қилиб турнирда очко қўлга кирита олмагани ва фақатгина битта гол ургани ҳайратланарли. Футболчиларимга бу ўйинга оддий баҳс сифатида қарамасликларини маслаҳат бераман. Кимдир осон ўйин бўлади дейиши мумкин, бироқ ундай эмас. Гонконг таркибида бир қанча бразилиялик маҳаллийлаштирилган футболчилар бор. Ушбу жамоани ҳурмат қиламиз.

Туркманистонга қарши сунъий чимли майдонда ўйнадик, эртанги баҳс ўтказиладиган стадион майдони эса бироз кичикроқ экан. Шундан келиб чиққан ҳолда улар бизга яхшигина қаршилик кўрсатади деб ўйлайман.

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи барча футболчилардан жиддий ёндашувни талаб қиладиган мусобақа. Бу ерга кеча оқшомда етиб келдик ва бир марта машғулот ўтказдик. Эртага муҳим ўйинда иштирок этишимиз керак. Қандай ҳолат бўлишини олдиндан билмаймиз. Шунга қарамай режалар ўзгаргани йўқ.

Эртанги баҳсда рақиб жамоа мухлислари кўпроқ бўлади. Бу ўйинга жиддий таъсир ўтказмайди, деб ўйлайман".


Одилжон Ҳамробеков: "Мақсадимиз сари яна бир муҳим баҳс бизни кутиб турибди. Жамоадошларимиз билан биргаликда учрашувга тайёрмиз".


ФОТО  Ўзбекистон МТЖ Гонконгга қарши баҳсда қандай рангдаги либосдан фойдаланади?

Rating: +20   

Comments

+5   
20 mar 19:11:10
Азим Исмаилов
Reply to comment by Uz paxtakor Uz
Узбекистон 4 0 Гонконг
7-0 булсин маза килиб хужумчиларимиз гол уриб олишсин
+3   
20 mar 19:06:36
Uz paxtakor Uz
Узбекистон 4 0 Гонконг
+3   
20 mar 18:17:52
BarsAndijon
Асосийси галаба 3 очко! Омад тилаймиз йигитлар сизлар учун дуодамиз ????
+2   
20 mar 18:27:57
Jasur
Raximdillik qilib berib kelmadangiz buldi ochkoni janob
+1   
20 mar 21:53:54
Davronbek Abduvaliev
Сизлардан албатта ғалаба кутиб қоламиз. FIFA рейтингида юқорилаш керак.
+1   
20 mar 18:33:35
70M480JA
Стадиони кичкина дедими?
+1   
20 mar 18:15:49
dessi anvar
жуда қисқа интервью , қогани қани ҳаммасини қўйинглар аъло ким бор
   
21 mar 15:33:03
Atash Guwanjow
Reply to comment by Баходир Милан
Йўқ 90-45. 110-55. Шуни орасида бўлади. Хайбери Арсенал 90-45 эди. Қолганлари асосан 110-55 бўлади
Tusindim.Rahmat
   
21 mar 05:19:50
BOBIRBEK_URINOV
Катар билан уйиндан олдин нагора кокиб шарманда булгандик. Яна бошлашибтику "эксперт"ларимиз 5:0, 7:0... нима дегани бу? Туп юмалок майдон текис! Катталик бандасига эмас. Аллох термамизни омадини бер.
Олга УЗБЕКИСТОН!!!
   
21 mar 03:12:06
Музаффар Махмудов
Reply to comment by Баходир Милан
Йўқ 90-45. 110-55. Шуни орасида бўлади. Хайбери Арсенал 90-45 эди. Қолганлари асосан 110-55 бўлади
Эни 60-90 метр, бўйи 90-110 метр оралиғида бўлади
   
21 mar 02:45:38
Shuxratcik Fcb
Bu uyin ummuman muximmas bu guruxdan chiqdek xisobi. Xal qiluvchi Kata gruxga tayorgarle kuraverish kk sentabr oyiga
   
21 mar 01:08:40
BXZ BXZ
Reply to comment by Баходир Милан
Йўқ 90-45. 110-55. Шуни орасида бўлади. Хайбери Арсенал 90-45 эди. Қолганлари асосан 110-55 бўлади
Агар янглишмасам бизда хам Бунёдкор майдони 90/45 Пахтакор майдони 110/55 .Бу у́лчовлар футбол стандартига мос келади .
   
21 mar 00:33:50
Баходир Милан
Reply to comment by Atash Guwanjow
Stadionlarnin hammasi teng bolmaydimi?
Йўқ 90-45. 110-55. Шуни орасида бўлади. Хайбери Арсенал 90-45 эди. Қолганлари асосан 110-55 бўлади
   
20 mar 23:16:06
Ulugbek....
Омонов билан Бобурди курармиз эртага
   
20 mar 21:54:18
Davronbek Abduvaliev
Сизлардан албатта ғалаба кутиб қоламиз. FIFA рейтингида юқорилаш керак.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика