Latest news

14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  7 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  11 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  7 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  7 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   9

"Спартак" — "Пахтакор" учрашувини қайси канал намойиш этиши маълум News

"Спартак" — "Пахтакор" учрашувини қайси канал намойиш этиши маълум

Россия ва ўзбек футболи байроқдорлари ўртасидаги қизиқарли тўқнашувнинг бошланиш вақти аниқ бўлди.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ва Россиянинг 10 карра чемпиони "Спартак" жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирилади. Тедеско бошқарувидаги "Спартак" Россия премьер лигасининг иккинчи давраси олдидан ўз майдонида охирги тайёргарлик ўйинини "шерлар"га қарши ўтказса, "Пахтакор" Суперлигадаги янги мавсум олдидан Москвада жиддий имтиҳон топширади. 

Мазкур учрашувни трансляция қилиш ҳуқуқини Россиянинг "Матч ТВ" телеканали қўлга киритди. 22 февраль куни бўлиб ўтадиган "Спартак" — "Пахтакор" учрашувини "Матч ТВ" тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади. Ўйин Москва вақти билан соат 13:55да, Тошкент вақти билан эса 15:55да бошланади. 

Ажойиб қарама-қаршилик Москвадаги "Спартак"нинг уй стадиони ҳисобланган "Откритие Арена"да бўлиб ўтади.

Шу ўринда Москвада истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик футбол ишқибозларини мазкур ўйинга таклиф қиламиз ва "Пахтакор"ни ушбу ажойиб тўқнашувда ёлғизлатиб қўймасликларини сўраймиз.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасидаги "Шахр Ходро"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор"нинг 5 нафар футболчилари: Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Умар Эшмуродов, Аброр Исмоилов ва Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетади ва "Спартак" билан бўладиган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика