Latest news

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

Спаллетти: "Рома" биз учун жуда кўп "тузоқ" тайёрлади, аммо "Наполи" ҳаммасини ажойиб тарзда ҳал қилди" News

Спаллетти: "Рома" биз учун жуда кўп "тузоқ" тайёрлади, аммо "Наполи" ҳаммасини ажойиб тарзда ҳал қилди"

"Наполи" бош мураббийи Лучано Спаллетти А Серия 11-туридан ўрин олган "Рома" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.

"Мен Моуриньюнинг ёки бошқа бировнинг фикрларини муҳокама қилишни хоҳламайман. Ўйинни ўзим таҳлил қилмоқчиман. "Рома" биз учун жуда кўп "тузоқ" тайёрлади, бироқ менинг жамоам ҳужумларни ўз жарима майдончасидан бошлашга уриниб хатога йўл қўйган бўлса-да, қийин вазиятлардан чиқиб кетди. 

Биз ғалаба қозонишимизга ёрдам берадиган икки-уч голли вазиятлар яратдик ва "Рома"га ўзлари яхши бўлган бирорта ишини қилишига йўл қўймадик, яъни ҳимояда ва қарши ҳужумда ўйнашига йўл қўймадик. 

Ташқаридан қараганда, "Рома" ҳужумчилар умидида тўпни олдинга тепаётгандек туюлиши мумкин, лекин аслида бу ҳаракатларда маълум бир тактика бор. Бироқ биз ғалаба қозона олдик, ҳаттоки ўзимиз учун бироз ноодатий услубда тўп тепдик. Бунинг учун эса жамоам алоҳида мақтовга лойиқ", – деди Спаллетти.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика