Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  109 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

"Сўйлоқ тиш"га таклиф қилинган ғалати шартнома News

"Сўйлоқ тиш"га таклиф қилинган ғалати шартнома

Машҳур италиялик агент Жованни Бранчини қизиқ бир ҳикояни сўзлаб беди.

Унинг сўзларига кўра, 1997 йил Роналдо Британияга кетиши мумкин бўлган экан – бразилиялик ҳужумчига "Рейнджерс" клуби жиддий қизиқиш билдирган.

Ўта омадли — 1996/97 йилги мавсум (Роналдо "Барселона" сафида 49 баҳсда 47та (чемпионатнинг 37 ўйинида 34та) гол урган)дан кейин Италиянинг "Интер" клубига ўтди. Милан клуби ўйинчи учун 25 миллион фунт сарфлаган. Бу эса ўша пайтда рекорд натижа бўлганидан хабарингиз бор, албатта.

Кўпчилик билмаса керак, аммо 1997 йил ёзда 20 ёшли форвардга 3та клуб давогарлик қилди: "Лацио", "Интер" ва "Рейнджерс". Италянлар билан ҳаммаси тушунарли, аммо шотландияликлар жуда хавфли эдилар. Улар ўшанда "сўйлоқ тиш"га ғалати шартнома таклиф қилгандилар: "джерс" ўйинчидан фақат Чемпионлар Лигасида фойдаланмоқчи эди.

Бранчини буни тушунтиришга ҳаракат қилган: "Улар Шотландияда ҳукмрон эдилар, бироқ Чемпионлар Лигасида ҳеч омадлари юришмасди. Ҳаммаси оддий: чемпионат доирасидаги рақиблар билан ўртадаги тафовут шунчалик каттаки, натижада уларга қарши баҳслар худди расмиятчилик учун ўйнагандек ўтади. Уларнинг асосий мақсади — Европа соврини".

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам таклиф жуда ғалати бўлган. "Интер"га келадиган бўлсак, клуб ўйинчини Бразилияда ўйнаган кезлариданоқ кузатиб юрган. Италянлар жуда қатъиятли эдилар.

Клуб ва чемпионатни ўзгартириш Роналдога салбий таъсир кўрсатмади. "Пьяченца"га қарши баҳсда бразилиялик хет-трикка эришди, мухлислар унга "феномен" тахаллусини қўйдилар. 1997 йил сарҳисобида Роналдо "Олтин тўп"га сазовор бўлди ва иккинчи марта ФИФА томонидан "йил ўйинчиси" (бунақаси тарихда илк бор юз берганди) деб эътироф этилди. "Интер" чемпионлик учун курашда "Ювентус"га енгилди ва иккинчи поғонани эгаллади. Шунингдек, клуб УЕФА Кубогига эга чиқди: ўшанда Москванинг "Спартак" жамоасини ярим финалда мағлуб этганди.

А Сериядаги фаолиятини муносиб тарзда бошлаганига қарамай, "Интер"даги даври энг яхшиси бўла олмади: бразилиялик тиззасидан олган жароҳатидан қаттиқ азият чекди. Кучли оғриқ 1998/99 йилги мавсумда ҳам уни тинч қўймади. Роналдо 2002 йил "Реал"га ўтишидан олдин икки йил мобайнида расмий ўйинларда майдонга туша олмаганди. Бу вақт ичида машҳурлигига анча путур етди, Бразилия термасида янги ва ёш ўйинчилар пайдо бўла бошлади. Шу сабабли, 2002 йилги Жаҳон Чемпионатига бориш учун улар билан жиддий курашишига тўғри келганди. 

Лекин якунда у ўша ЖЧга борган ва қандай ўйин намойиш қилгани, қандай голлар ургани ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмаганига шубҳа йўқ. Турнирда Роналдо нафақат майдондаги ҳаракатлари билан, балки ажабтовур соч турмаги билан ҳам тилларда достон бўлганди. 


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика