Latest news

12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  15 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  5 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  16 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  9 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  26 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  1

Солиштириш: Раҳим Стерлинг самарадорлик кўрсатиш бўйича қаерда жойлашган? News

Солиштириш: Раҳим Стерлинг самарадорлик кўрсатиш бўйича қаерда жойлашган?

Куни кеча Англия терма жамоаси аъзоси Стерлинг Чехияга қарши учрашувда хэт-трикка эришди.

Ушбу мавсум АПЛнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга асосий даъвогар саналаётган Стерлинг Пеп Гвардиола қўл остида ўзининг фаолиятидаги оламшумул мавсумини ўтказмоқда. Унинг натижалари Европада тўп тепаётган юлдузлар орасида қандай баҳоланмоқда? Бу каби бошқа саволларга жавоб излашга киришиб кетдик. Демак, жорий мавсум гол ва ассист бўйича энг фаол футболчилар рўйхатини кўриб чиқамиз.


10. Эден Азар (24)

Клуб: "Челси"

Голлар: 13

Ассистлар: 11

Ўйналган дақиқалар: 2,346

Эден Азар голларда иштирок этиш борасида "Челси"даги жамоадошларидан анчагина олдинда. Белгиялик "аристократлар"нинг АПЛдаги киритган голларининг деярли ярмида қатнашган (48%). Европа топ-5 чемпионатида ундан фақат 2 та футболчи кўпроқ голли вазиятларни содир этган. 


9. Луис Суарес (24)

Клуб: "Барселона"

Голлар: 18

Ассистлар: 6

Ўйналган дақиқалар: 2,287

Баъзилар Суареснинг ўйини ёши ўтиб бораётгани сабаб пасаймоқда, дейишмоқда. 32 ёшли уругвайлик айрим жамоадошлари соясида қолиб кетаётган бўлиши мумкин. Лекин, Луис ушбу мавсумда 18 та гол киритиб, 6 та ассист қайд этиш орқали ўзининг каталонияликлар ғалабаси учун етарлича ҳиссасини қўшди.


8. Раҳим Стерлинг (24)

Клуб: "Манчестер Сити"

Голлар: 15

Ассистлар: 9

Ўйналган дақиқалар: 2,146

Жорий мавсум АПЛда 24 голда бевосита иштирок этган Стерлинг рўйхатнинг саккизинчи поғонасидан жой олди. Стерлингдан фақат Азар ва Месси кўпроқ голли узатмалар амалга оширган. Англия термаси аъзоси ва "Манчестер Сити"нинг 7-рақами соҳиби ўйин, тезлик, фойдали иш коэффициенти жадал ўсишда давом этмоқда.  


7. Серхио Агуэро (24)

Клуб: "Манчестер Сити"

Голлар: 18

Ассистлар: 6

Ўйналган дақиқалар: 1,950

АПЛ тўпурари бўлиб турган Агуэро мазкур рўйхатга киришга ҳақли. Унинг голлари мавсум бошида "Манчестер Сити"га ажойиб стартни тақдим этди. Шунингдек, аргентиналик форвард 6 та голли узатмани 2000 дақиқадан камроқ вақт ичида амалга оширгани билан бошқа футболчилардан ажралиб турибди.


6. Николья Пепе (25) 

Клуб: "Лилль"

Голлар: 17 

Ассистлар: 8

Ўйналган дақиқалар: 2,591

Ивуарлик футболчи 23 ёшида Лига 1 чемпионатида ўзига хос юришни амалга оширган кўринади. "Лилль" сафида 17 та гол ва 8 та ассист ҳавас қилса арзийдиган кўрсаткич ҳисобланса керак. 


5. Роберт Левандовски (25)

Клуб: "Бавария"

Голлар: 18

Ассистлар: 7

Ўйналган дақиқалар: 2,238

Ушбу рўйхатдан ўрин олганлар ичида Роберт Левандовскининг бир ўзи Бундеслига шарафини ҳимоя қилмоқда. Барқарор мавсумларидан бирини ўтказаётган польшалик форвард жорий мавсум мюнхенликларнинг 25 та голида иштирок этди. 


4. Криштиану Роналду (27)

Клуб: "Ювентус"

Голлар: 19

Ассистлар: 8

Ўйналган дақиқалар: 2,326

Криштиану учун топ-10лик рўйхатига кириш қийин эмас, ёки португалиялик юлдуз ушбу шорт-листда бегона бўлмаган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади. Унинг "Ювентус"даги иштироки тобора авжига чиқиб бормоқда. 34 ёшлик ҳужумчи А Сериянинг тўпурарлар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 


3. Фабио Квальярелла (28)

Клуб: "Сампдория"

Голлар: 21

Ассистлар: 7

Ўйналган дақиқалар: 2,239

Январь ойида 36 ёшни қаршилаган бўлишига қарамай, Квальярелла А Серияда кучли. Рўйхатнинг энг қария футболчиси бўлишига қарамасдан, Фабио 21 та гол билан Италия чемпионатида тўпурарлар пойгасида пешқадамликни қўлга олган. Бежизга уни орадан яна 9 йил ўтиб, Италия терма жамоаси йиғинига чақиришмади.  


2. Килиан Мбаппе (32)

Клуб: ПСЖ

Голлар: 26

Ассистлар: 6

Ўйналган дақиқалар: 1,862

Килиан Мбаппе эътирофга лойиқ футболчига айланиб бормоқда. 20 ёшли франциялик жорий мавсум шу пайтга қадар Франция чемпионатида 26 та гол уришга улгурди. Рўйхатда кам вақт майдонда ҳаракат қилиб фойдалилик даражасига кўра Мессидан кейин иккинчи ўриндан жой олгани, унинг салоҳиятига янада жозиба беради.


1. Лионель Месси (41)

Клуб: "Барселона"

Голлар: 29

Ассистлар: 12

Ўйналган дақиқалар: 2,157

Лео ЛаЛигани шунчаки йиғлатмоқда — 29 та гол ва 12 та ассист. Бу натижа орқали Мессининг Европа кучли бешлик чемпионатларида энг кўп голли вазиятларда иштирок этгани кўринади. Ортиқча таъриф шарт эмас. 

P.S. Маълумотларга асосланган ҳолда, футболчиларнинг ушбу мавсумдаги кўрсаткичларини намоён этишга ҳаракат қилдик. Фанатизм ва шунга ўхшаш сўзлар биз учун бегона.


Squawka маълумоти асосида Нодир Абдурасулов тайёрлади

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика