"Сўғдиёна" яна бир легионер билан шартнома тузди
22 jan 2023 14:42
News
"Сўғдиёна" яна бир легионер билан шартнома тузди
"Сўғдиёна" ўз сафига легионер марказий ҳимоячи Тарик Исични қўшиб олди.
"Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган жамоамиз таркибини тажрибали футболчилар эвазига кучайтиришда давом етмоқда. "Сўғдиёна" босниялик марказий ҳимоячи Исич Тарик билан бир йиллик шартнома имзолади.
Исич Тарик 1994 йил 8 октябрь куни таваллуд топган.
Футболчи шу кунгача ўз мамлакатининг "Турбина", "Радник", "Каплина", "Олимпик", "Челик Зенича", Малайзиянинг "Перак", Aлбаниянинг "Кукеси" жамоаларида тўп тепган", — дейилади "Сўғдиёна" клуби хабарида.
Олдинроқ, сайтимиз орқали жиззаҳликлар сафига марказий ҳимоячи Тарик Исич ва ҳужумчи Женан Зажмович келиб қўшилганини маълум қилгандик.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments