Latest news

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  1 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  0 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  31 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  17 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" баҳсини бошқариб борган Шавкат Насибуллаев 4 та ўйинга четлатилди, "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашувида ишлаган Азиз Асимов огоҳлантириш олди News

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" баҳсини бошқариб борган Шавкат Насибуллаев 4 та ўйинга четлатилди, "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашувида ишлаган Азиз Асимов огоҳлантириш олди

Ўзбекистон футбол ассосиасияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

"Сўғдиёна" – "Қизилқум" (Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. 1/4 финал)

2022 йил 2 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасидаги "Сўғдиёна" – "Қизилқум" учрашуви бош ҳаками Шавкат Насибуллаев ва захира ҳаками Равшан Абдувоҳидов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Шавкат Насибуллаевга нисбатан Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

Равшан Абдувоҳидовга интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


"Насаф" – "Локомотив" (Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. 1/4 финал)

2022 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалида "Насаф" – "Локомотив" учрашувининг ҳакамлари Ғайрат Жўраев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Абдурашид Худойберганов учрашувида хато ва камчиликлар кузатилган бўлса-да, назоратчи Зокир Қодиров томонидан бош ҳакам ва захира ҳакамига паст баҳо, бироқ ёрдамчи ҳакамлар баҳолари кўтариб кўрсатилган. Эксперт ҳакамлар комиссияси талабига кўра, мазкур ҳолат бўйича тегишли чора кўриш сўралгани туфайли ҳакамлар қўмитаси томонидан ҳолат атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли қарор чиқарилди.

Унга кўра:

Ғайрат Жўраевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси;

Санжар Шоюсуповга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;

Алишер Усмоновга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;

Абдурашид Худойбергановга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси;

Зокир Қодировга нисбатан огоҳлантириш ва жарима интизом чораси қўлланилсин.


"Бунёдкор" – "Нефтчи" (Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 18-тури)

2022 йил 8 сентябрь куни Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашуви бош ҳаками Азиз Асимов ва ёрдамчи ҳаками Артём Калинин учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Азиз Асимовга нисбатан огоҳлантириш интизом чораси;

Артём Калининга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилсин.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика