“Сўғдиёна” ОФК кубоги тайёргарлиги сабаб 2та учрашув санаси масаласида ЎзПФЛга таклиф билан чиқди
24 aug 2022 13:20
News
“Сўғдиёна” ОФК кубоги тайёргарлиги сабаб 2та учрашув санаси масаласида ЎзПФЛга таклиф билан чиқди
"6 сентябрь куни Улуғбек Бақоев жамоаси ўз уйида Гонконг клубини қабул қилади.
Тақвим тузилаётган бир вақтда ЎзПФЛ Жиззах клубининг чорак финалда эҳтимолий тўп суришини инобатга олган. Бироқ бу вақтда миллий терма жамоанинг сентябрь ойидаги режаларига аниқлик киритилмагани сабаб, Coca-cola Суперлиганинг 19-тур учрашувлари ФИФА санасигача тақаб қўйилмаганди.
Маълумки, миллий терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинлари санаси ҳозиргача аниқ эмас. “Сўғдиёна” эса ОФК кубоги сабаб зичлик юзага келаётган тақвимида бироз енгиллик олиш истагини билдирган. ЎзПФЛ вазиятдан келиб чиқиб, халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган жамоа таклифига розилик билдирди. Унга кўра, Жиззах клубининг “Нефтчи”га қарши 16-турдан қолиб келаётган ўйини 13 эмас, балки 14 сентябрда бўлиб ўтади. Ўз-ўзидан чемпионатнинг 19-туридан жой олган “Металлург” — “Сўғдиёна” ҳамда “Нефтчи” — “Динамо” ўйинлари 18 сентябрь куни ўтказилади", — дейилади манба хабарида.
Comments