Latest news

00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  40 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  32 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11

“Сўғдиёна” футболчиси икки учрашувга дисквалификация қилинди News

“Сўғдиёна” футболчиси икки учрашувга дисквалификация қилинди

Футбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида ўтказилаётган мамлакат чемпионати Суперлига 14-тури доирасидаги “Сўғдиёна-W” – “Шўртан-Lady” учрашуви 70-дақиқасида “Сўғдиёна-W” футболчиси Насиба Хожиева қизил карточка олиб майдондан четлатилган эди.

Бироқ 15-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Шўртан-Lady” – “Сўғдиёна-W” учрашувида Насиба Хожиева бундан аввалги турда қизил карточка олгани учун Мусобақалар регламентида белгиланган жазони ўтамай туриб, майдонга тушган.

Мазкур ҳолатни юзасидан Тартиб-интизом қўмитаси қарор чиқарди. Унга кўра, Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим 5.4 банди қўпол равишда бузганлиги учун “Сўғдиёна-W” жамоаси футболчиси Насиба Хожиева аёллар чемпионатнинг навбатдаги иккита (16 ва17-турлар) туридан четлаштирилди.

Учрашув комиссари ҳамда назоратчиси ушбу ҳолатни жиддий назорат остига олмай, дисквалификация қилинган футболчини муддати якунламай туриб, расмий учрашув қайдномасига киритилишига йўл қўйиб берганлиги учун аёллар чемпионатининг 17 ва 18-тур учрашувларидан четлаштирилди.

Шунингдек, Мусобақалар регламентининг 3-банд 3.12 қисмига кўра, “Шўртан-Lady” – “Сўғдиёна-W” учрашувида қайд этилган 3:4 ҳисоби ва киритилган голлар бекор қилиниб, “Шўртан-Lady” жамоасига техник ғалаба (+:-), “Сўғдиёна-W” жамоасига техник мағлубият (-:+) ёзилди. Учрашув давомида футболчиларга кўрсатилган огоҳлантириш ва четлатишлар ўз кучида қолдирилади.

Rating: -27   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика