Latest news

01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  4 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  4 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  4 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  3 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  2 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  13 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  83 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0

"Сўғдиёна" дарвозасига пенальти тўғри белгиландими? Россиялик экспертимиздан ҳакамлик таҳлили News

"Сўғдиёна" дарвозасига пенальти тўғри белгиландими? Россиялик экспертимиздан ҳакамлик таҳлили

Собиқ ҳакам баҳсли ҳакамлик қарорларини таҳлил қилди.

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!") Суперлига 19-тур ўйинларидаги баҳсли ҳакамлик қарорларини таҳлил қилди. Эслатиб ўтамиз, турнинг икки ўйини ноябрга кўчирилди: "Турон" - "Нефтчи" ва "Бухоро" - "Олимпик".


✅ ОКМК – "Металлург"

VIDEO

Ушбу вазиятда тўп "Металлург" ҳимоячисининг табиий ҳолатда турган қўлига тегди, аммо бир жиҳат бор. Агар ўйинчи статик ҳолатда бўлганида, пенальти ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Аммо, "Металлург" ўйинчиси елкаси билан ҳаракат қилмоқда ва тўп қўлга теккан ҳолда ўз парвозини тўхтатмоқда. Бундай эпизодлар УЕФАнинг илмий материалларида бор ва ҳимоячи томонидан фол тўғри қарор деб аталади. Ҳакамнинг ҳаракатини қўллаб-қувватлаш керак — пенальти тўғри белгиланди.


✅ "Андижон" - "Навбаҳор"

VIDEO

Сўзсиз, фол. "Навбаҳор" ўйинчиси ўйиндан ташқари ҳолатда турганда сакраган ҳолда "Андижон" дарвозабонига ҳалақит бермоқда. Ҳужумчининг дарвозабон кўриш йўлини тўсган ёки тўсмагани муҳим эмас, бу талқинни ХФАК тавсияларидан олиб ташлашган. Эндиликда дарвозабонга яқин бўлган масофадан тўпга ва тўпдан ҳаракат эркин зарба билан жазоланади. Тўғри қарор — ўйиндан ташқари ҳолат. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тушунтиришига қўшиламан.


❌ "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

VIDEO

Менимча, бу шунчаки эҳтиётсизлик туфайли одатий фол. "Пахтакор" ўйинчиси тўпга биринчи бўлиб ўйнамоқда, "Сўғдиёна" ҳимоячиси рақиб тизза ҳудудига оёғи билан ўйнаган ҳолда ҳаракат қилмоқда. Ҳимоячи тўпга ўйнамади, контакт бор, контактнинг кучайиши эса кўринмаган. Пенальти белгилаш керак эди. VAR майдонда ҳакамнинг яққол хатосини аниқлаш учун етарли бўлмаган такрорий вазиятлар сифати сабаб қўшилмаслиги мумкин эди.


❌ "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

VIDEO

Кичик контакт, аммо вазиятни "Сўғдиёна" ҳимоячиси томонидан қоида бузилиши деб ҳисоблаган ҳакам кўз ўнггида. Ҳозирда бундай контактлар учун пенальти белгиламаслик тенденцияси кетмоқда. Аммо, майдондаги ҳакам шиддатни юқори деб ҳисобламаса, VAR'нинг уни қўллаб-қувватламасликка ҳаққи йўқ. VAR'нинг пенальти белгиланмаган тақдирда ҳам ҳакамни мониторга чақирмаган бўлишига ишончим комил. Вазият ҳакамнинг ўзида, аммо кўпроқ ўйинни давом эттириш қарори тўғрироқ.


✅ "Насаф" - "Бунёдкор"

VIDEO

"Бунёдкор" ҳимоячиси "Насаф" ҳужумчиси билан параллель югурмоқда ва майдонга оёғини қўймоқда, кейинчалик эса ҳужумчи йиқилмоқда. Ўйинчилар ўртасида ҳеч қандай контакт йўқ эди. Ўйинни давом эттириш - оптимал қарор.


✅ "Насаф" - "Бунёдкор"

VIDEO

Якунланган зарбадан кейинги ўйин контакти. "Насаф" дарвозабони қоидага қарши ҳаракат қилмаяпти - у тўпни бартараф этиш, тўхтатишга уринмоқда. Футболчилар ўртасида қоида бузилиши ҳисобланмайдиган табиий ўйин ҳолати юзага келмоқда. Ҳакам ҳеч бир томоннинг фолини қайд этмаган ҳолда тўғри қарор чиқарди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика