Соат 15:00да Чемпионлар Лигаси 1/4 ва 1/2 финаллари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади
10 jul 2020 13:52
News
Соат 15:00да Чемпионлар Лигаси 1/4 ва 1/2 финаллари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади
Ўйинларнинг номинал мезбонларини аниқлаш учун 1/4 ва 1/2 финал ўйинлари учун қуръа ташланади.
Қуръа Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.
"Аталанта", "Атлетико", ПСЖ ва "РБ Лейпциг" клублари 1/4 финалга йўл олишган.
1/8 финал доирасида қуйидаги ўйинлар қолган: "Барселона" - "Наполи" (биринчи ўйин - 1:1), "Ювентус" - "Лион" (биринчи ўйин - 0:1), "Бавария" - "Челси" (биринчи ўйин - 3:0) ва "Манчестер Сити" - "Реал" (биринчи ўйин - 2:1).
1/8 финалнинг қолган ўйинлари 7-8 август кунлари мезбон жамоаларнинг стадионлари (мухлисларсиз)да бўлиб ўтади.
1/4 финал босқичидан бошлаб эса Чемпионлар Лигаси ўйинлари Лиссабонда "финал саккизлиги" шаклида бўлиб ўтади.
Чорак финал ўйинлари 12-15 август, ярим финал ўйинлари эса 18-19 август кунлари битта ўйин форматида бўлиб ўтади. Финал эса 23 август кунига белгиланган.

Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments