Latest news

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  3 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  3 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  6 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  15 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Славен Билич кейинги йил Тошкентга келади(ми)? News

Славен Билич кейинги йил Тошкентга келади(ми)?

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра Ўзбекистон чемпиони "B" гуруҳидан жой олди. Ушбу гуруҳда Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" ва БААнинг "Ал Ваҳда" клублари ўрин олди. Яна бир клуб номи плей-офф босқичидан сўнг маълум бўлади. Ҳозирча Ўзбекистон чемпиони номи маълум эмас. Тошкентнинг "Локомотив" ва "Пахтакор" клуби 2018 йилги Суперлига чемпиони бўлиш учун кураш олиб боришмоқда.

Биз "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ваҳда" сафида қайси машҳур футболчилар борлиги ҳақида маълумот берамиз.

Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубини бугунги кунда хорватиялик машҳур мураббий Славен Билич бошқариб бормоқда. Жамоа сафида Мэтью Юрман (Австралия), Карлос Вильянуэва (Чили), Карим Эл Аҳмади (Марокаш), Валдивия (Бразилия), Александар Пешич (Сербия), Жонас (Бразилия), Тиаго Карлето (Бразилия) ва Фаҳад Ал Муваллад (Саудия Арабистони) каби футболчилар ўйнайди. Эътиборлиси "Ал Иттиҳод" ўз миллий чемпионатида 9та турдан сўнг 16та клуб орасида энг охирги ўринни эгаллаб турибди. Агар шундай давом этадиган бўлса Билич истеъфога чиқиши ва Тошкентга келмаслиги мумкин.


Саудия Арабистони чемпионати мусобақа жадвали


"Ал Ваҳда"ни ҳозирда руминиялик Леонардо Регекампф бошқариб бормоқда. Жамоа таркибида Исмоил Матар (БАА), Себастьян Тальябуэ (Аргентина), Мурад Батна (Марокаш), Леонардо (Бразилия), Рим Чанг Ву (Жанубий Корея) каби футболчилар бор. "Ваҳда" янги мавсум БАА чемпионатининг 9та туридан сўнг 15 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.


БАА чемпионати мусобақа жадвали

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика