Latest news

15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  1 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  16 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  3 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  8

Сизни ақлдан оздириши мумкин бўлган шарҳловчиларнинг шпаргалкалари News

Сизни ақлдан оздириши мумкин бўлган шарҳловчиларнинг шпаргалкалари

"Eight by Eight" журнали инглиз шарҳловчилари Ник Барнс ва Арло Уайтнинг жуда ғалати шапргалкаларини суратга олди.
Блокнотлар, турли рангдаги ручкалар, фломастерлар, линейка, стикер ва бир неча соат иш - сиз ҳайрон бўласиз, аммо бунинг 2015 йилда ҳам иложи бор. Бугун спорт ўйинларини томоша қилишда бизга ёрдам берадиган шарҳловчилар ҳақида ёзамиз.

НИК БАРНС,  BBC Radio Newcastle

Радиода пайдо бўлишидан олдин, Барнс қассоб бўлиб ва "Sainsbury's" супермаркетлар тармоғида менежер бўлимида ишлаган. Бу ишларда унинг энг ёмон хотиралари сақланиб қолган: кесиш ва тонгги соат еттида жигарларни пластик контейнерга жойлаш.
Барнснинг отаси архитектор бўлган. Болалигида у отаси оқ қоғозга чизган эскизларни томоша қилишни, расм чизишни яхши кўрар эди. Кейинроқ у иши бўйича "Ньюкасл" билан еврокубок мусобақалари доирасида бошқа шаҳарларга йўл оларди. У ҳар бир шаҳарда галереяларни томоша қилишга ҳаракат қилар эди.
Барнс 1992 йилда биринчи маротаба футбол ҳақида маълумот йиққан. 2003 йилдан у "Сандерленд" мухбири сифатида ишлай бошлаган, 2008 йилдан эса Барнс жамоанинг бирорта учрашувини ўтказиб юбормаган.
Барнснинг блокнотида ҳар бир учрашув учун маълумот бўлган. Биринчи саҳифа "Сандерленд" рақиби ҳақида стандарт маълумот бўлар эди: ўтган учрашувнинг бошланғич таркиби, жамоанинг сўнгги натижалари, стадион ҳақида маълумот (меҳмондаги ўйинларда) ва бошқа деталлар. Иккинчи бет ўйин протоколи, эфир давомида янгиланар эди.


"Ниманидур ёзаётганимда майдонда хавфли вазият бўлиб, кимдур гол уриши мумкин. Бундай пайтда ёнимдагига ёки ходисани қайтариб кўрсатадиган мониторга ишонч билдираман" - дейди Ник.

Барнснинг инструментлари: Фломастерлар тўплами, текст ажратувчилар, 0,5 ммли "Pilot"нинг қизил ва қора ручкалари, яна бир нечта ручка, чизғич ва блокнот. Аввалига у оксфордча вариантдаги дафтарга ёзар эди, ҳозир эса А4дан каттароқ бўлган "Leuchtturm1917"ни қўлламоқда.







Бу чизманинг умумий кўринишига эътибор беринг - клуб логотипи суратидан трибуналар номи ёзилган стадион схемасига қаранг. Жамоа эмблемалари рангли принтерда чиқарилади. Умуман олганда бу кўринишга 3-4 соат кетади. "Тўғирлаш учун хато топилади. Камдан-кам холатларда кўнглим тўлади" - дейди Барнс.




Март ойида Ник 340та шундай протокол йиғилиб қолганини айтган эди - буларнинг бари 8та қалин блокнот ичида. Баъзи саҳифалар хатто жамоа бош мураббийлари дастхати билан тўлдирилар эди.



Давоми бор...

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика