Сирож Ҳамроев, Маъмур Икромов, Санжар Рихсибоев "Хўжанд" билан хайрлашди
23 dec 2020 14:32
News
Сирож Ҳамроев, Маъмур Икромов, Санжар Рихсибоев "Хўжанд" билан хайрлашди
"Ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган Сирож Ҳамроев, Санжар Рихсибоев ва Маъмур Икромовларнинг клуб билан шартномаси якунланди. Шу боис уларнинг жамоа билан хайрлашганини эълон қилмоқчимиз. "Хўжанд" клуби футболчиларнинг қилган меҳнатини қадрлайди. Уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз",- дейди клуб берган расмий хабарда.
Шунингдек клуб директори Муроджон Умаров ҳам бу борада фикрларини билдириб ўтди.
"Тўғрисини айтаман якуланган мавсумда таркибдаги ҳеч бир футболчига эътирозимиз йўқ. Биз ҳақиқатдан ҳам курашувчан жамоа туза олдик. Мавсум аввалида таркибимизни маҳаллий ва ўзбекистонлик футболчилар ҳисобига кучайтирдик. Уларнинг йил якунида биз билан шартномаси тугади ва жамоадан кетишди",- дейди "Хўжанд" директори Муроджон Умаров.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments