Latest news

00:00Европа Конференциялар лигаси. Финал. "Олимпиакос" — "Фиорентина" (онлайн ҳисоб)  0 23:40Германиядаги стадион майсаси остидан 2-жаҳон урушидаги бомба топилди  1 23:23Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"  4 23:06Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди  11 22:51Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради"  15 22:42Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"  21 22:25"Насаф" — 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (Тақдирлаш маросими)  4 21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  25 21:30Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"  4 21:17"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  254 20:48ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди  5 20:24Драган Черан Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарига айланди  2 20:11Расман: Компани — "Бавария" бош мураббийи!  9 19:59Компанини "Бавария"га Гвардиола тавсия қилган  3 19:35Карло Анчелотти: "Мен фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман"  9

Симеоне: "Реал"га қарши баҳснинг катта қисмида ўйинни биз назорат қилдик" News

Симеоне: "Реал"га қарши баҳснинг катта қисмида ўйинни биз назорат қилдик"

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионати 26-тур доирасидаги "Реал" (1:1)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қироллик клуби" 88-дақиқада Бенземанинг урган голи сабаб мағлубиятдан қутулиб қолди.

"Биз ўйиннинг катта қисмини назорат қилдик, мудофаада ажойиб ўйнадик ва яхши вазиятларга эга бўлдик, аммо уларни голга айлантира олмадик ва шу сабаб товон тўладик. Футболда барчасини ишга солган ҳолда таваккал қилиш керак. Агар сиз буни қилмасангиз, рақибингиз ҳисобни тенглаштиради. 1:0 - бу рақиб гол урганда йўққа чиқадиган минимал устунлик.

Чемпионатдаги етакчилик? Якуний нимадир дейишни хоҳламайман, жамоанинг ўйинида етарлича яхши томонларни кўряпман, аммо мавсум сўнггигача ҳали кўп ўйинлар бор", - дейди Симеоне.

"Атлетико" жадвалда етакчилик қилишда давом этмоқда. Иккинчи ўринда "Барселона", "Реал" эса учинчи ўринда бормоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика